Қовға (21 январь – 19 февраль) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-04-2016 | 19:27 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 24 Апрел 2016 года
2 189

Қовға (21 январь – 19 февраль)

 Қовға (21 январь – 19 февраль)

Рамзлари: қовға, кумуш қўллар, қанотлар, қуш парвози.

Ранглари: кулранг, кўкиш яшил (қора омадсиз ранг).

Тошлари: ёқут, циркон, оқ сапфир, опал, аметист, ложувард.

Гуллари: бинафша, мирт, наргис.

Омадли рақамлари: 2, 4, 8, 9, 11, 13.

Омадли кунлари: чоршанба, шанба.

Омадсиз куни: якшанба.

21-30 январь оралиғида туғилган қовға буржи вакилларини Венера бошқаради. Уларнинг ҳамма орзулари ҳам амалга ошавермайди. Болаликда оғир хасталикларни бошдан кечиради. Кўпинча пули камлигидан нолийди. Ҳатто ёнида каттагина сармоя бўлган ҳолларда ҳам нолишни бас қилмайди. Ҳиссиётларга берилувчан. Санъатда янгиликларни ёқтиради. Хаёлий муҳаббатни орзу қилади. Кутилмаганда молиявий муваффақиятларга эришади. Доимо мустақил бўлишга интилади, бошқаларнинг тазйиқига тоқат қилолмайди. Ваҳоланки, гоҳида ўзи бошқаларга зуғум ўтказади. Дўстлари кўп. Ҳаёти мулоқотларга бой бўлади.

31 январь – 9 февраль оралиғида туғилган қовға буржи вакилларини Меркурий бошқаради. Улар ёрқин актёрлик иқтидорига эга. Бадиҳагўйлик қобилияти бор. Маънавий юксакликларга, санъат оламига интилади. Киришимли. Раҳм-шафқатли, бошқаларга ғамхўр. Ўзига хос ғоялар хаёлига келади. Ички сезгиси ниҳоятда кучли. Ўсмирлик йилларида саргузаштларга жудаям ўч бўлади, уйдан қочиб кетгиси келади. Техник янгиликларга қизиқади. Ўзи ҳам кашфиётлар қилишга қобил. Кутилмаган ютуқлар соҳиби бўлади. Электр токидан ва чақмоқдан эҳтиёт бўлиши керак.

10-19 февраль оралиғида туғилган қовға буржи вакилларини Ой бошқаради. Ҳаётида кўп бор ҳафсаласи пир бўлади. Шундай кезлари қаерларгадир бош олиб кетгиси келади. Бунинг иложи бўлмаса, ўз қобиғига ўралиб олади. Бу дунёни унутишга ҳаракат қилади. Нозик қалб эгаси. Адолат учун курашчи. Кайфияти тез-тез кескин ўзгариб туради. Мунажжимликка қизиқади. Ўзи ҳам башоратчилик хусусиятига эга. Барча янгиликларга қизиқади. Уйида электроника жиҳозлари кўп бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru