Инсонни тетиклаштирувчи 9 амал » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-05-2016 | 18:17 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 20 Май 2016 года
1 149

Инсонни тетиклаштирувчи 9 амал

Инсонни тетиклаштирувчи 9 амал

Қаҳва ичманг

Чарчаб, ҳолдан кетиб қолиш ҳар бир идора ходимига хос нарсадир. Бундай пайтда аксарият ходимлар иш суръатини ошириш, тетиклашиш учун ё қаҳва ичади ёки шоколад ейди. Улар бу нарсалар инсонга куч-қувват бағишлайди деб ўйлашади.

Турган жойингизда сакранг

Агар ҳамкасбларингиздан тортинмасангиз, турган жойингизда сакранг. Бу машқ асаб тизимини уйғотиб, сизни анча тетиклаштиради. Асосийси ўзингизни уринтириб, кўп сакраманг, агар кўпроқ сакрасангиз баттар чарчоқни ҳис этишингиз мумкин. Ҳаммасини оз-оздан бошлаганингиз маъқул.

Куйланг

Мусиқали танаффус иш жараёнига мослашишга ёрдам беради. Куйлаш натижасида қонда адреналин миқдори кўпаяди. Албатта, сизда узоқ куйлаш учун вақт бўлмайди, ишлаётганда хиргойи қилиб, ишингизни давом эттиринг.

Мақсадни, натижани тасаввур қилинг

Мабодо чарчоқни ҳис қилиб, кучингиз қолмаётганини ҳис қилсангиз, вазифанинг ниҳоясини кўз олдингизга келтиринг. Натижа қандай кўринишда бўлади? Бу услубдан машҳур одамлар кўпроқ фойдаланади. Улар бажараётган ҳар бир ҳатти-ҳаракат ғалабага олиб келишига ишонишади ва уни ҳар куни уйқу олдидан тасаввур қилишади.

Ёрқин кийининг

Ёрқин ранглар нафақат сизнинг, балки атрофингиздаги одамларнинг ҳам кайфиятини кўтаради. Ёрқин ранглардан мия фаолияти ҳам фаоллашади. Қизил ранг асаб тизимини уйғотади, нафас олишни ва пульсни тезлаштиради, мушаклар тизими фаолиятини ҳам фаоллаштиради. Тўқ сариқ, оч сариқ ранглар ҳам худди шундай хусусиятга эга ранглар ҳисобланади. Яшил ва кўк ранглар эса инсонни тинчлантириш хусусиятига эга.

Ижтимоий тармоқни ўчириб қўйинг


Ухлашдан олдин барча электрон ускуналарни ўчиринг, шу жумладан ижтимоий тармоқни ҳам кузатишни бас қилинг. Экрандан таралаётган кўк нур соғлом уйқуга сабаб бўлувчи мелатонин гармонининг ишлаб чиқарилишига қаршилик қилади. Уйқу олдидан гажетлардан қанчалик кам фойдалансангиз, эртаси куни ўзингизни шунчалик тетик ҳис қиласиз.

Кўк чой ичинг

Кўк чой одамни тетиклаштириб, диққатни бир жойга тўплашга ёрдам беради.

Ҳазил-мутойиба қилинг


Иш жараёнида кўнгилга ботмайдиган даражада ҳазил-мутойиба қилинг. Бундан юрак уриши яхшиланади ва мия фаоллашади.

Йогларга хос нафас олинг

Бу оддий нафас машқлари ҳисобланади. Чуқур нафас олиб, куч билан нафас чиқаринг. Нафас чиқариш қисқа ва кучли бўлиши лозим. Йогларга хос нафас олишни ижтимоий тармоқ орқали ҳам ўрганиш мумкин.

Углеводларни оқсиллар билан алмаштиринг

Ҳар қандай ҳолсизлик қондаги қанд миқдорининг камайиб кетиши билан боғлиқдир. Агар уни бир финжон қаҳва ва ширин булочка билан кўтараман деб ўйласангиз адашасиз. Қаҳва ва шоколад қондаги қанд миқдорини бироз муддатга ошириши мумкин. Қондаги қанд миқдорини меъёрида сақлаш учун эрталаб оқсилга бой нонушта — тухум қовуриб енг, йогурт истеъмол қилинг.

Манба: Darakchi.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru