Муҳаббатнинг она ва бувиларимиз билмаган 7 муаммоси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-05-2016 | 11:45 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 21 Май 2016 года
836

Муҳаббатнинг она ва бувиларимиз билмаган 7 муаммоси

Муҳаббатнинг она ва бувиларимиз билмаган 7 муаммоси

Мобиль телефонлар ва интернет севишганларни аждодларидан кўра кўпгина муаммолардан халос этди, деб хабар беради “Сosmopolitan” нашри.

Илгарилари мулоқот қилиш учун севишганларда бундай имкониятлар бўлмаган. Учрашувга чиққан йигит қизни кутади, аммо йигит кетиб қолгандан кейин бир неча дақиқа ўтар-ўтмас қиз келади... Йигит қизнинг манзили ёзилган хатчани чўнтагидан олишни унутиб, шимини ювади ва қизни бир умрга йўқотади... Йигит Шимолга кетади ва шу билан алоқа узилади... Ҳозирда бу воқеаларнинг барчаси ўтмишда қолган. Янги технологияларга ўрганган янги авлод бундай воқеаларни тасаввур ҳам қилолмайди. Аммо уларнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжуд, марҳамат улар билан танишинг.

1. Унга тез-тез SMS хабар ёзманг

Америкада ўтказилган тадқиқот ва сўровномалар натижасида йигитлар севган қизидан бир кунда 5 тадан ортиқ SMS хабар олишни истамасликлари аниқланган. Бошқа мамлакатнинг кучли жинс вакиллари ҳам америкаликлардан қолишмас экан. Бемаъни хабарларни дунёнинг ҳамма жойида ҳам ёқтиришмайди.

2. Шошилинч хулоса чиқарманг

Ўтган асрда севган йигити билан урушиб қолган қиз унга хабар юбориш учун ручка, бир варақ қоғоз, конверт, марка топиши лозим бўларди. У хатни ёзиб бўлгач, юбориш учун почтага бориши, аммо йўл давомида фикридан қайтиш имкони ҳам мавжуд эди. Ҳозирги замонда эса йигити билан урушиб қолган қиз телефонига қўл узатса бас... Ҳар қандай шароитда ҳам шошилинч хулоса чиқармай, ўзингизни қўлга олсангиз, олам гулистон!

3. Ижтимоий тармоқдаги очиқ суратлар

Ижтимоий тармоқдаги саҳифангизга очиқ-сочиқ кийимдаги суратингизни жойлаштирганмисиз? Ҳар қандай йигит севган қизининг гўзаллигидан фахрланади. Аммо улар бу гўзалликдан бошқаларнинг ҳам баҳраманд бўлишини истамайдилар.

4. Сиз турмуш ўртоғингизга унчалик ёқмайдиган саҳифага "лайк" босдингиз

Тасаввур қилинг, сиз "Ҳақиқий эркаклар камайиб кетган" ёки "Шаҳарнинг энг кўркам эркаклари расмлари" каби гуруҳга "Лайк" босдингиз. Бу худди сизнинг турмуш ўртоғингиз "Аёлларнинг инсониятга зарари" ёки "Шаҳардаги интим хизматлар" гуруҳига аъзо бўлганидек гап.

5. Телефонсиз ҳам яшаса бўлади

Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган суратларингизга неча киши “лайк” босганини кўриш учун ҳатто ваннага ҳам телефон кўтариб кирадиган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз бирортаси билан яширинча хат ёзишяпти деган шубҳа-гумонга бориши мумкин.

6. Уйдаги гапни кўчага ташиманг

Ўйламай қилинган иш туфайли одам ўзига кўпгина кўнгилсизликларни орттириб олиши мумкин. Жаҳл келганда, ақл кетади дейишди. Севган инсонингиз билан орангиздаги муносабатлар ҳақида оламга жар солманг, нима бўлган тақдирда ҳам бу фақат икки кишига тегишлидир, ундан бошқаларнинг ҳам хабар топиши шарт эмас. Ҳеч қачон севган инсонингиз билан бўлган низоларни ижтимоий тармоқда муҳокама қилманг.

7. Тушунмовчиликларга олиб келадиган муносабатлар статуси

Баъзилар учун ижтимоий тармоқдаги статуси бош қотирадиган нарса бўлиб туюлмаса, баъзилар учун жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлади. Баъзилар атайлаб, бошқаларни ўзига жалб этиш учун статусларига шундай сўзларни ёзишса, баъзилар эса севган инсони билан “Нима учун мен ҳақимда статусингизда ёзмадингиз? Демак мени севмайсиз!” деб жанжал кўтаради. Шунинг учун статусга бирор нима ёзаётганда эҳтиёт бўлиб, етти ўлчаб, бир кесиб ёзинг.

Манба: Darakchi.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru