30 ёшли аёлларга 60 ёшлилардан маслаҳатлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 00:43 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 27 Май 2016 года
746

30 ёшли аёлларга 60 ёшлилардан маслаҳатлар

 30 ёшли аёлларга 60 ёшлилардан маслаҳатлар

Маргарет Маннинг - 60 ёшдан ошган аёллар учун мўлжалланган «Syxty and me» интернет журнали асосчиси. Ушбу нашр дунёга ўз ҳаёти ҳақида сўзлаб берган ҳақиқатда ҳам буюк аёлларни кашф этди, дейилади "Кун" нашрида. Қуйида эътиборингизга ҳаётда кўп синовлардан ўтган ана шу доно аёлларнинг маслаҳатларини ҳавола этамиз:

- Ёдингизда бўлсин: ҳаёт - генерал тайёргарлик эмас, у премьера намойиши.

- Ёшга доир ўзгаришларни миннатдорчилик билан қабул қилинг. Ўзлигингизни сақланг.

- Ижобий фикрлашга ҳамда ҳаётингиздаги ҳар қандай ҳолатда яхши томонини топишга ҳаракат қилинг.

- Ҳар бир кунингиздан завқ олиб яшанг, ахир муйилишда сизни нима кутаётганини билмайсиз-ку.

- Унутманг, ҳаёт бир лаҳзада бутунлай ўзгариб кетиши мумкин.

- Ёш - бу шунчаки рақам, у сизнинг шахсиятингизни белгилаб бермайди.

- Бугунги кун билан яшанг.

- Тўрт девор ичидан чиқиб сайр қилинг.

- Ўзингизга хобби топинг. У сизни бир хилликдан қутқаради.

- Ўзингизни алдаманг. Бу қийин, аммо у доим сизга қўл келади.

- Жамиятдаги ёшга доир стереотипларни унутинг.

- Ёшингиз улғайиб бораётганидан хавотирга тушманг, зерикарли бўлмаслик ҳақида қайғуринг.

- Биз қўрқамизми йўқми, қаришимиз муқаррар. Шунчаки яшанг!

- Илҳомланишдан тўхтаманг.

- Ҳаёт - оддий кўринса-да, уни яшаб ўтиш ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Ўқинг, ўрганинг, саёҳат қилинг.

- Классик усулдаги кийимларни сотиб олинг. Классика доим урфда.

- Оёқ кийимга ортиқча пул сарфламанг: эркаклар барибир унга қарашмайди.

- Эски нарсаларни йиғманг. Кераксиз нарсалардан халос бўлинг.

- Оддий нарсаларнинг қадрига етинг, ўз ҳаётингизни ўзингиз қийинлаштирманг.

- Яқинларингизга меҳр улашинг ҳамда ўзингизга нисбатан қандай муносабатни истасангиз, уларга ҳам шундай муносабатда бўлинг.

- Чин дилдан ва беғараз севинг.

- Ўзингиз чин дилдан хоҳлаган пайтдагина фарзандли бўлинг. Аниқ бир белгиланган вақтнинг ўзи йўқ.

- Нафақат бошқаларга, балки ўзингизга ҳам ачининг.

- Кўпроқ суратга тушинг. Баъзи инсонлар ҳаётингиздан кетиши мумкин, суратлар эса сиз билан абадий қолади.

- Кечиришни ўрганинг.

- Жаҳл ва аламлардан холи бўлинг, хотирангизда фақат ижобий ҳис-туйғуларни сақланг.

- Яқин дўстлар доирасини назорат қилинг, ортиқча инсонларни у ерга йўлатманг.

- Оилангизни қадрланг. У доим ёнингизда бўлади, қандай ҳолат бўлмасин, ҳамиша ёрдам беради.

- Ўзингиздан ёки дўстларингиздан жаҳлингиз чиққан пайтда ухлашга ётманг.

- Имкони борича яқинларингизга уларни севишингизни эслатиб туринг.

- 30 ёшдан кейин ҳаётнинг ёрқин дамлари бошланади. Ўз чиройингизни англаб етинг.

- Ўзгартириш қўлингиздан келмаган нарсаларга вақтингизни кеткизманг.

- Ёмон муносабатларни узинг: бошқа инсонни ўзгартириб бўлмайди.

- Терингизни парвариш қилинг. Кўпроқ табассум қилинг!

- Ички туйғунгизга ишонинг.

- Ўзингиз ҳақингизда ёмон сўзламанг. Ҳаттоки бундай ўйламанг.

- Ўзингизга нисбатан жуда жиддий ёндашманг. Ҳар нарсани кўнгилга яқин олаверманг.

- Мукаммалликка интилманг. Такрорланмас бўлинг.

- Фарзандингизга баъзан сизга ўқитувчилик қилиш имконини беринг.

- Жангчи каби бўлинг. Топқир ва мустақил бўлинг.

- Қўрқув устунлик қилишига ҳеч қачон йўл берманг.

- Ақлий жиҳатдан, жисмонан ва руҳан ривожланишдан тўхтаманг.

- Кексаликнинг ижобий томонларини қадрлашни ўрганинг: йиллар ўтган сайин масъулиятингиз камайиб, эркинлигингиз кўпаяди.

- Бошқалар шуғулланаётган ишингиз учун ёшингиз катталик (ёки кичиклик) қилишини айтишига йўл қўйманг.

- Қўрқманг. 60 ёшдан ўтганда ҳаммаси яхши бўлади. Табиат бизни ҳаётнинг ҳар бир босқичига тайёрлаб боради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru