Тест: "Сизнинг шахсий самарадорлигингизни баҳолаш" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-06-2016 | 12:06 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 05 Июн 2016 года
696

Тест: "Сизнинг шахсий самарадорлигингизни баҳолаш"

Тест: "Сизнинг шахсий самарадорлигингизни баҳолаш"

1. Сиз кун давомида нечта ишни бажарасиз?
А: 15 тадан кам
Б: 15 тадан кўп

2. Сиз бир ойда нечта китоб ўқийсиз?
А: 6 тадан кам
Б: 6 тадан кўп

3. Сиз бир кунга режалаштирган ишларингизни барчасини бажаришга камдан-кам ҳолларда улгурасиз?
А: Ҳа
Б: Йўқ

4. Бирор нарса қилиш учун Сизда кўпинча мотивация етишмайди.
А: Ҳа
Б: Йўқ

5. Сизга кўпинча бирор ишни "хоҳламайман" орқали бажаришингизга тўғри келади.
А: Ҳа
Б: Йўқ

6. Сиз сутка давомида 25 соат ёки ҳатто 26 соат орзу қиласиз.
А: Ҳа
Б: Йўқ

7. Сиз ўз ишингиздан мамнун эмаслигингиз ва бундан ҳам ортиқроғига эришишингиз мумкинлигини тушунасиз
А: Ҳа
Б: Йўқ

Натижалар:

6-7 та жавобингиз А – «Ҳориган от». Ёрдам! Ўз ҳаётингизда бирор нарсани зудлик билан ўзгартиришингиз керак. Кейин фақат ёмон бўлади. Эҳтимол, Сизда мунтазам равишда руҳий тушкунлик кайфияти ҳукмрондир, шунингдек Сиз сурункали чарчоқни ҳис қилаётгандирсиз. Бу ҳали ҳалокат дегани эмас ва ҳаммаси тугади дегани эмас. Бу вазиятдан чиқишнинг йўли мавжуд. Асосийси ўзингизда муаммо борлигини тан олиш ва уни ўз вақтида ечиш лозим.

4-5 та жавобингиз А – «Ишчи». Умуман олганда ўртача. "Ҳориган от" чалик ёмон эмас, лекин супер эмас. Янада яхшироқ бўлиши мумкин. Аслида юқори даражага эришишингиз учун Сизда кичик қадамлар мавжуд ва уни бироз тезлаштириш зарур.

2-3 та жавобингиз А – «Бошқа». Бундай одамлар ҳақида "У бу дунёдан эмас" дейишади. Доим ниманидир ўйлайди, ниманидир амалга оширади ва асосийси ўз мақсадига эришади. У - мотор! Бундай одамлар оз ва улар олтинга тенг. Улар ўртача синфдаги автомашиналарда юришади, яхши квартираларда яшашади ва одатда пул билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмайди. Жуда кўплаб одамлар учун шундай ҳаётда яшаш - бу орзу.

0-1 та жавобингиз А – «Бошланғич нуқта». Бундай одамлар ҳақида умуман шивирлаб гапиришади. Улар ўз ҳаётларида яшашади. Ҳаётий ғолиблар. Улар хоҳлаганча саёҳат қилишади, энг яхши автомашиналарда юришади ва дунёнинг барча афзалликларидан завқ олишади. Одатда улар компания эгалари ёки топ-менежерлар, ўз вақтининг қийматини билишади. Улар ҳамма учун намунадир.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru