Энг “юқумли” инсоний ҳис-туйғулар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-06-2016 | 13:35 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 08 Июн 2016 года
712

Энг “юқумли” инсоний ҳис-туйғулар

Энг “юқумли” инсоний ҳис-туйғулар

Олимларнинг аниқлашича, фақатгина эснаш ва кулги эмас, балки бошқа инсоний ҳолатлар ҳам бир зумда юқиш хусусиятига эга экан, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

Бахт
Инсоннинг ҳис-туйғулари, юз ифодаси ижтимоий тармоққа жойлаштирган сурати орқали бошқаларга ҳам юқади. Facebook тармоғида ҳис-туйғуга тўла постларни таҳлил қилиш мақсадида тадқиқот ўтказилганда, позитив ҳис-туйғулар, негатив кўра юқумли эканлиги аниқланган. Ҳар бир позитив пост ўрта ҳисобда яна 1,75 фоиз позитив пост ёзилишига сабаб бўлган.

Хавотир
Ота-онанинг хавотирли хулқ-атвори фарзандларига ҳам ўтади. Тадқиқот муаллифи шунинг учун ҳам фарзандларига ўтмаслиги учун ота-оналарнинг асабий ҳолда юрмасликларини тавсия қилади. “Хавотирнинг ота-онадан болага мерос бўлиб қолишининг олдини олиш мумкин, бунинг учун боланинг ёшини ҳисобга олган ҳолда озгина таваккал қилиш имконини бериш лозим”, дейди муаллиф.

Қўполлик
Одамлар ўртасидаги муносабатларни тадқиқ қилган талабалар, курсдошлари, иш жойидаги ҳамкасбларининг хулқ-атворини ўрганиб, ўқиш ва иш жойидаги қўполлик ҳам юқумли эканлигини аниқлашди. Бир марта қўполликка дуч келган одам, беихтиёр унинг такрорланишини кутади. Бундай кутиш одамнинг бошқаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлишига сабаб бўлади.

Кулги
Тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқ бўлдики, кулги товушини эшитган ҳар қандай одамнинг юз мушаклари кулги учун тайёр ҳолга келар экан. “Сен оламга табассум қилсанг, олам сенга табассум билан боқади”, деган ибора ҳақиқатдир. Суҳбат жараёнида биз суҳбатдошимизнинг сўзларидан, ҳаракатларидан нусха кўчирамиз, шу жумладан бу сўзлар кулгига ҳам тегишлидир.

Таваккалчилик
Бошқаларнинг таваккал қилиб, ҳаётини хавф-хатарга қўяётганини кўрган одам ҳам бу ҳаракатларни такрорлашга ҳаракат қилади. Бунга акция бозорини мисол қилиш мумкин, акция қатнашчиларидан бири таваккал қиладиган бўлса, унинг ортидан кўпчилик эргашади.

Эснаш
Ҳаммамизга яхши маълумки, эснаш жуда ҳам юқумлидир, балки шу жумлаларни ўқиганингиздан эснашни хоҳлаб қолгандирсиз? Агар оғзингизни очиб эснайдиган бўлсангиз, ёнингиздагиларнинг ҳаммаси эснашга тушади. Буни эснаб, синаб кўришингиз мумкин.

Қалтираш
Ёнингиздаги одамнинг қалтираётганини кўриб, совуқ қотганингизни ҳис қиласиз. Тадқиқотлар натижаси, иссиқдан кўра совуқдан қалтираётган одамнинг ҳолати бошқаларга тезроқ юқишини кўрсатди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru