Самолёт парвоз давомида нега ўзидан оқ излар қолдиришини биласизми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-06-2016 | 13:00 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 22 Июн 2016 года
849

Самолёт парвоз давомида нега ўзидан оқ излар қолдиришини биласизми?

Самолёт парвоз давомида нега ўзидан оқ излар қолдиришини биласизми?

Осмон бўйлаб парвоз қилаётган самолётларга қизиқиш билан боқар эканмиз, унинг парвози ортидан булутга ўхшаш оппоқ излар қолишига кўзимиз ҳам ўрганиб қолган. Лекин бунинг сабабини ҳаммамиз ҳам билавермаймиз, дейилади "Кун" нашрида. Шундай эмасми? Айниқса, ёш болалар катталарга ушбу савол билан кўп бора мурожаат қилишлари табиий ҳол. Жавоби эса оддий!

Гап шундаки, юқори баландликда ҳаво жуда қуруқ ҳамда совуқ бўлиб, самолёт қувури парвоз давомида ўзидан кўп миқдордаги нам ва иссиқ ҳавони ишлаб чиқаради. Қувурдан чиққан буғ мавжуд ҳавода дарҳол совиб, намликлар биз осмонда кўришимиз мумкин бўлган муз кристалларига айланади. Шундай қилиб бу кристалл музлар самолётдан қолган қуруқ ва нам ҳавонинг ҳосиласидир.

Ердаги совуқ об-ҳаво шароитида ҳатто инсон ҳам оғзидан буғ чиқаради. Аммо самолёт чиқарган буғ фалакда оппоқ парқу булутларни ҳосил қилади.
Самолёт парвоз давомида нега ўзидан оқ излар қолдиришини биласизми?

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru