Тилладан ҳам қиммат мевалар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-06-2016 | 23:34 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 25 Июн 2016 года
2 175

Тилладан ҳам қиммат мевалар

Японияда сизга мева ёки резавор совға қилишдими, билингки, демак, сиз жуда ҳурматли инсонсиз.
Нега дейсизми? Албатта, жаннатмакон Ўзбекистонда яшайсиз ва хеч қаерда тенги йўқ сархил мева ва резаворларимиздан бахраманд бўласиз. Шунинг учун ҳам, мева ёки резавор совға қилиш оддий ҳолат, деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, Японияда баъзи мева ва резаворларнинг нарҳини эшитиб ҳайрон қолишингиз аниқ. Мана масалан, Токиодаги
"Sembikiya Fruit Parlo" мева растасидан кўра қимматбаҳо заргарлик дўконига ўхшаб кетади.
Тилладан ҳам қиммат мевалар

200 йиллик тарихга эга ушбу дўконда фақат махсус меваларгина сотилади. Уларни асосан тўй совғаси, ота-оналар учун ёки жуда ҳурматли инсонлар учун сотиб олишади.
Бу ерда биргина қовуннинг нархи 160 доллар туради. Антиқа тўртбурчак ёки юрак шаклидаги тарвуз нархи эса 900 доллар туради.
Тилладан ҳам қиммат мевалар

12 дона қулупнай ўралган қути эса нақд 45 доллар туради. Ҳар бир донаси кичикроқ олмадек келадиган, бир шингили[ 5400 доллар турадиган узум ҳақида эса гапирмай қўя қолайлик.
Тилладан ҳам қиммат мевалар
Дунёдаги энг қиммат қовун нави ҳам шу ерда, унинг нарҳи осмонқадар десак ҳам

Тилладан ҳам қиммат мевалар
бўлаверади; 26000 доллар (!).
Нима ҳам дердик, дунё ажойиботларга тўла. Уларни эшитиб ёки кўриб ҳайрон бўлишдан бошқа иложимиз йўқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru