Атир ифорини сақлаб қолишнинг 7 асосий қоидаси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-07-2016 | 10:16 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 15 Июл 2016 года
670

Атир ифорини сақлаб қолишнинг 7 асосий қоидаси

Атир ифорини сақлаб қолишнинг 7 асосий қоидаси

Атир ифорини узоқроқ сақлаш, унинг умрини узайтириш учун нима қилиш керак? Атирнинг узоқ муддат сақлаш учун қоронғи, ҳаво кирмайдиган жойда сақлаш лозим, қуйида унинг 7 асосий қоидаcи билан сизни “Lady.mail.ru” нашрига асосланиб “Даракчи” таништиради.

1. Ёруғликдан асраш
Парфюмерия хом ашёси молекуласининг таркиби ўзаро кимёвий реакцияга киришувчи альдегид, спирт, эфир, терпен, лактонлардан иборатдир. Қуёш нури кимёвий реакцияга киришиш жараёнини тезлаштириши оқибатида муаттар ҳид йўқолади. Ҳозирги пайтда ишлаб чиқарилган атирларга махсус антиоксидантлар ва кимёвий жараённи секинлаштирувчи ингибитор моддаси қўшилса-да, бу жараённи тўхтатишнинг иложи йўқ. Шунинг учун атирни узоқ муддат сақлашнинг энг яхши йўли уни қоронғиликда асрашдир.

2. Қиздириб юбормаслик
Атирларни сақлашнинг энг оптимал ҳарорати 17-22 даража бўлиши лозим. Юқори ҳарорат суюқликнинг рангини ўзгартириб, уни лойқалантириб қўяди, унинг ҳиди ҳам ўзгаради, бора-бора сасиб қолади. Аксарият аёллар атирни музлаткичда сақлаш лозим, деб ҳисоблайди. Аммо бу хато фикр. Чунки +5 даражали ҳароратда асосан альдегид, цитрусли, мушкли реактив парфюмерия маҳсулотларини сақлаш мумкин.

3. Ҳаво ўтказмаслик
Бу қоида пульвизатор-спрейи бўлмаган сплэш-атир шишаларга тегишлидир. Бундай шишали атирлардан фойдалангандан кейин қопқоғини маҳкам беркитиш зарур. Ҳаво таркибидаги кислород кучли оксидловчи хусусиятга эгадир, у парфюмерия суюқлиги билан кимёвий реакцияга киришиши мумкин. Бу жараённи оғзи очилган винонинг тезликда оксидланиши билан тенглаштириш мумкин. Шиша ичида қолган вино таъми бир ҳафтадан кейин ўзгаради.

4. Намликни назорат қилиш
Ҳароратнинг кескин ўзгариши таъсир қилишидан ташқари, атирларга оптимал даражадаги намлик керак. Атирни намлик юқори бўлган, иссиқ ваннада сақлаб бўлмайди, акс ҳолда бузилиш жараёни тезлашади. Исситиш батареяси ёнидаги токча ёки жавон ҳам яхши жой эмас, чунки бу ерда ҳаво жуда қуруқ бўлади. Атирни сақлаш учун энг қулай жой қуёш нури тушмайдиган, эшиги маҳкам ёпиладиган шкафдир.

5. Атирни қўлингиз ёрдамида суртманг

Пульверизатори бўлмаган атир сотиб оладиган бўлсангиз, ҳеч қачон атирни бармоғингиз ёрдамида суртманг. Чунки атирга тери ва унда мавжуд ёғлар тушади, қарабсизки, атирнинг таркиби бузилади.

6. Атирни қутисида сақлаш шарт эмас...

Атир сотиб олган кунимиз уни қутисидан чиқариб, қутини ирғитиб юборишга ҳаракат қиламиз. Чунки ундан фойдаланаётганда ҳар куни қутидан чиқаришга эринамиз. Қутини олиб қўясизми, йўқми хоҳишингиз. Атир коллекция қилувчилар уларни таснифлаш учунгина қутида сақлашади. Бундан ташқари қути атир шишасини турли шикастлардан сақлайди. Агар жавонингизда 5-6 та атир шишаси турган бўлса, уларни қутида сақлаш шарт эмас.

7. …сақлаш муддатига ҳам эътибор бериш лозим
“Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун”га биноан атирларнинг устида сақлаш муддати 3-5 йил деб кўрсатилган. Сақлаш муддати ўтиб кетган атирларни ташлаб юборишга шошилманг. Озиқ-овқат маҳсулотларининг, дори-дармоннинг сақлаш муддати тугаган бўлса, уларни ташлаб юбориш керак, аммо яхши шароитда сақланган атирларнинг умри чегараланмаган. Бундай атирларни мерос сифатида қолдириб, ҳатто асрлар давомида ишлатиш мумкин. Унинг ҳиди ўзгариши мумкин, аммо таркиби бузилмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru