Кўз остидаги доғлардан қутилиш сирлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 23:24 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 16 Июл 2016 года
1 135

Кўз остидаги доғлардан қутилиш сирлари

Кўз остидаги доғлардан қутилиш сирлари

Кўз остида қора доғлар пайдо бўлмаслиги учун, авваламбор, тиниқиб ухлаш лозим. Ҳар куни ҳеч бўлмаса саккиз соат айнан тўшакда, бошингизни ёстиққа қўйиб ухланг.

·Бодрингни паррак қилиб тўғраб, музлатгичда бироз совутамиз. Сўнг уларни кўз остига 10 дақиқага қўямиз. Бундай усул кўз остидаги доғларни самарали кетказади.

·Бодом ёғи билан кўз таги эҳтиёткорона уқаланади.

·Ялпизнинг бир нечта япроғи эзилиб, кўз остига қўйилади ва 20 дақиқа ушлаб тургач, ювиб ташланади.

·Е, С витамини ва темир моддасига бой егуликларни кўпроқ истеъмол қилинг. У ҳам кўз остидаги кўкимтир доғларни самарали кетказади.

·Икки пакетча мойчечакли чойни совуқ сувга солинг ва 5 дақиқадан сўнг уларни кўзингиз остига қўйиб, 10 дақиқа давомида ушлаб туринг.

·Қуйидаги масаллиқлардан қуюқ аралашма тайёрланг: бир чой қошиқ томат шарбати, ярим чой қошиқ лимон шарбати, бир чимдим куркума кукуни ва бирозгина ун. Ушбу паста кўз остига 10 дақиқа давомида қўйилиб, кейин ювиб ташланади.

·Пушти сув (атиргул эфир ёғининг сувдаги аралашмаси) ҳам кўз остидаги қора доғларни яхши кетказади. Пахтали тампонни пушти сувда намлаб олиб, уни кўзлар остига 10 дақиқага қўйиб қўясиз.

Манба: DiydorAziz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru