Имтихонда тетик бўлиш учун қандай овқатланиш керак? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-07-2016 | 18:14 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 18 Июл 2016 года
1 057

Имтихонда тетик бўлиш учун қандай овқатланиш керак?

Имтихонда тетик бўлиш учун қандай овқатланиш керак?

Имтиҳон олдидан қаҳва ва таркибида кофеин мавжуд ичимликлар ичиш тавсия этилмайди. Улардан сиздаги хавотир ҳисси янаям ошади, уйқунгиз беҳалавот бўлади. Тонгда муздек шарбат ёки бир пиёла қайнаган сув ичиб олиш мумкин. У организмнинг тўлиқ уйғониб, ишлаши учун туртки беради, деб ёзмоқда "DiydorAziz" сайти.

Нонуштага ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу пайтда тухум, ёғсиз творог, қўзиқорин, пишлоқ, қуруқ мева, ёнғоқлар, турли бўтқалар истеъмол қилиш фойдалидир. Шу билан бирга, имтиҳон олдидан В гуруҳидаги витаминларга бой (улар мия ишини яхшилаб, асаб тизимини мустаҳкамлайди) маҳсулотлар енг, булар нон, горох, ёнғоқ, ер ёнғоқ, жигар, юрак, тухум сариғи, сут, тўқ яшил рангли сабзавотлар, сабзи, гул карам, қовун, ўрикдир. С витамини ҳам организмни қувват билан таъминлаб, унинг ишчанлигини оширади. Бу витамин цитрус мевалар, наъматак ва кўкатларда мавжуд.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru