Мунажжимлар нима дейди? Ким “минғир-минғир”, ким сабрли? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-07-2016 | 01:28 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 19 Июл 2016 года
1 294

Мунажжимлар нима дейди? Ким “минғир-минғир”, ким сабрли?

Мунажжимлар нима дейди? Ким “минғир-минғир”, ким сабрли?

Мунажжимлар сиз ҳақингиза нима дийди? Сиз минғир-минғирми ёки сабрлимисиз? келинг шу ҳақда билиб оламиз, қуйидаги маълумотларни ўқиб Ўзингиз ҳақингизда қисман билиб олишингиз мумкин.

Қўй-беморлар сабрли, лекин ўзига нисбатан бюрократик муносабатни кўтармайди. Гарчи барча таҳлилларга кўра, у бундан ўн йил аввал ўлиб қолиши керак бўлса-да, яшашни истаган бемор олдида тиббиёт ожизлигини кўп бор ўз мисолида исботлайди.

Бузоқ-бемор дунёдаги энг чидамли бемордир. У шифокорга мурожаат этгунига қадар дардга охиригача чидайди, оғриққа чидаб бўлмас даражага келгачгина, шифокор қабулига келади. Сўнг шифокор ёзиб берган барча муолажаларга риоя қилади.

Эгизаклар-беморлар даволанишни хуш кўришмайди, атайлаб қилгандек уларнинг тиббий карталари йўқолиб қолади, ташхис қўйиш ҳам жуда қийин кечади. Улар шифокорнинг айтганларига мутлақо амал қилишмайди.

Қисқичбақа-бемор “минғир-минғир” ва ваҳимачи, шу боис касалликнинг илк белгилари пайдо бўлиши билан шифокор қабулига югуриб келишади. Уни даволаш жуда осон, ҳатто биргина сўзнинг ўзи кифоя.

Арслон-бемор аввалига шифокорга боришдан жуда қўрқади, кейин эса, юрак ютиб, ўзини мардонавор тутади. У ўз касалини бўрттириб, ваҳима билан гапириб беришга уста.

Паризод-беморлар оғир ва сурункали касал бўлишса ҳам, ҳатто поликлиника шифокоридан ўзини буткул даволашни талаб этади. Ва албатта, доимгидек уларнинг ишидан норози бўлиб, дийдиё ҳам қилиб юришади.

Тарози-бемор сабрли, лекин ўз шахсига нисбатан эътибор ва ширинсуханликни талаб этади. Агар шифокор қўпол гапирса ёки эътиборсизлик қилса, у жазавага тушиб, жанжал кўтариши мумкин.

Чаён-бемор жуда ақлли, ундан бирон нимани яшириш амримаҳол. У аслида, касал бўлишни ёқтирмайди. Оғриқни ҳис қилмайди, чунки у жарроҳлик столида бошлиғи, қўшниси, қайнотасини тасаввур қилади, холос, асло ўзини эмас.

Ўқотар-бемор дилдан суҳбат қуриш тарафдоридир, лекин касалликлар ҳақида эмас, балки фалсафий мавзуларда мушоҳада юритади. Бироқ у шифокорнинг тавсияларига барибир, амал қилмайди. У хусусий шифохоналарга боради, ахир, улар ҳам яшаши керак-ку. Қимматбаҳо дориларни харид қилади, дорихонадагилар ҳам оиласини боқиши керак. Бироқ дориларни шунчаки ташлаб юборади, ахир, уям яшаши керак-ку.

Тоғ эчкиси-бемор ўта сабрли, шундай қилиш керакми, демак, қилади. Лекин бундан олдин шифокорларга ҳадеганда мурожаат этавермайди. У охиригача чўзади, жуда мижғов, шифокор тавсиясига амал қилмайди.

Қовға-бемор гарчи ўзгарувчан бўлса-да, касаллик борасида у яхши мижоз. Чунки касалликни эркинликни чекловчи кишан сифатида кўргани боис, ундан иложи борича, тезроқ қутулиш учун ҳам тезда шифокор ҳузурига отланади.

Балиқ-бемор жуда бетоқат. Майдакаш, ўз-ўзига бирон касаллик ўйлаб топиб, ҳаммасини бўрттириб кўрсатиб, бошқаларни ҳам қўрқитишга уста. Аслида, бундай беморларни фақатгина Балиқ-шифокорларгина даволаши мумкин.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru