Нилуфар Усмонова бир йилда қандай қилиб 24 килога озганини фош қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-07-2016 | 10:27 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 20 Июл 2016 года
1 621

Нилуфар Усмонова бир йилда қандай қилиб 24 килога озганини фош қилди

Нилуфар Усмонова бир йилда қандай қилиб 24 килога озганини фош қилди

Ойнаи жаҳонда, саҳнада машҳурларнинг ташқи кўринишини кузатиб боришга одатланганмиз. Ҳар гал ўзгариб борувчи қадду қомматни кўриб «Булар бир деганда хипчабел бўлиб олишадия. Қандай озишар экан?» дея изоҳ берадиганлар ҳам бор. Четдан қараганда бир зумда пайдо бўлган чиройли қомат ортидаги машаққатлар эса шу кунгача сизга сир эди. “Сўғдиёна” нашри айрим санъаткорларнинг сирларини фош қилди. Улардан бири хонанда Нилуфар Усмонова.

Нилуфар УСМОНОВА, хонанда: — Қишлоқда бувимнинг тарбиясини олиб улғайганим учун ёшлигимда дуркун қиз эдим. Тўғриси, бу менга сира ҳалақит бермасди. Аммо учинчи ўғлимни дунёга келтирганимдан кейин тарозига кўзимнинг қирини ташласам, 73 кг.ни кўрсатиб турибди. Ана ўшанда «Тамом, озаман!» дедим. Биласизми нима учун? Атрофимдагиларга, мухлисларимга, ва ҳатто, турмуш ўртоғимга ёқиш учун эмас, аксинча ўзимни қулай ҳис этишим, кўзгуга қараганимда кўнглим кўзим қувониши учун. 4 ой давомида оч қолдирадиган парҳез тутиб натижага эришолмадим. Кейин машғулотлар залига бора бошладим. Натижа кўрингани сари қизиқишим ортиб бораверди. Яна ҳар уч кунда бир марта иссиқ сувга 750 грамм истеъмол содаси ва 500 грамм ош тузини аралаштириб, 40 дақиқа давомида ванна қабул қилдим. Ваннадан чиқибоқ занжабил, лимон ва асал қўшиб дамланган чой ичдим. Менимча, ортиқча сантиметрлардан халос бўлишда энг муҳими – шошмаслик. Бир ҳафтада ёки бир ойда эришиладиган нарса эмас бу. Сабр ва мақсад. Мана шу менинг стратегиям. Роппа роса бир йил ўтиб, яна тарозига турдим. 49 кг!

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru