Йигит кишини хушомадларига қараб характерини аниқлаш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-07-2016 | 11:21 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 24 Июл 2016 года
1 913

Йигит кишини хушомадларига қараб характерини аниқлаш мумкин

Йигит кишини хушомадларига қараб характерини аниқлаш мумкин

Руҳшуносларнинг фикрича, инсоннинг хушомадларига қараб, у ҳақида кўп нарса билиб олиш мумкин.

Хушомад ҳаммага ёқади, айниқса, аёллар усиз ҳаётларини тасаввур қила олишмайди. Ахир, биз аёллар қулоғимиз билан севамиз…

Агар бирор инсон “Бу либосда сиз жуда гўзал кўриняпсиз”, деса, билингки, қаршингизда визуал-эркак турибди, у кўзи билан севади, ташқи қиёфага кўпроқ эътиборлидир. Унинг эътиборини қозониш учун сиз доим чиройли кўринишингиз даркор. Агар у “Сиз пиширган таомлар жуда мазали экан”, деса, қаршингизда турган инсон биринчи навбатда, аёлнинг уйим-жойим, дейдиган бўлишини хоҳлайди. Бу унинг асосий талабидир. Уни кўпроқ уй тозалиги, уч-тўрт хил таомдан иборат тушлик кўпроқ қувонтиради. Шу боис, хушомадгўйнинг сўзларига диққат билан эътибор беринг. Келинг, уларга бир-бир назар ташлаб чиқамиз.

“ХОҲЛАЙМАН”, “ИСТАЙМАН”

“Мен сенинг доим шундай қувноқ бўлишингни хоҳлайман. “Овқатингиз жуда мазали чиқибди. Мен сиз доим шундай ширин таомлар пиширишингизни истайман.”

Агар киши “хоҳлайман, истайман”, деган сўзларни кўп бора қўлласа, уни эгоистик дунёқарашга эга инсон дейиш мумкин. У аёлни ўзига тегишли, деб ҳисоблайди. Бундай одам учун энг муҳими, унинг хоҳишларидир.

“МЕНИНГ…”

“Сен менинг ақллигимсан” (“Менинг гўзалим”, “Менинг малагим”).

“Менинг” сўзидан ўша аёл бу эркак учун жуда муҳимлигини билиб олиш мумкин, яъни у бу муносабатга жиддий қараб, аёлни ўзининг бир бўлаги сифатида қабул қилади. Лекин айни дамда “меники” жуда кўпайиб кетса, бу ўша одамнинг бошқаришни ёқтиришидан дарак беради.

“ҚИДИРИШ”

“Сиз мукаммалсиз. Ниҳоят мен сизни учратдим. Энди сиз нега мен ўз аёлимни бу қадар узоқ қидирганимни билган бўлсангиз керак”…

Бу хушомаддан у қадар қувониб кетманг. Бу ерда сиз эътибор қаратишингиз керак бўлган сўз, бу “қидириш”дир. Худди шу мезонларга кўра, уй, машина, иш қидирилади. Бу эркакнинг хаёлида маълум бир мукаммал аёл қиёфаси бор ва у қолипга тушмайдиган одамларга умуман эътибор қаратмайди. У сизниям ўз чизмасига қараб ўзгартиришга ҳаракат қилади. Сиз “мукаммал бўлмаган” жиҳатларингизни кўрсатишингиз билан у сизни айблашга тушади, кейинроқ эса, мукаммал аёлни яна излашга киришиши мумкин.

“СИЗ ҲАММАДАН ЯХШИСИЗ!”

“Сиз ҳаммадан яхшисиз! Мен сизни мингта қиз ичидан танладим”.

Бу ерда урғу кўпроқ сизга эмас, балки мингларга берилмоқда. Аслида, бу шундай: ”Мен мингта қиз ичидан сизга эътибор қаратдим. Лекин, агар сиз менга ёқмай қолсангиз, заҳирада яна 999 таси бор”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru