Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-08-2016 | 11:44 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 12 Август 2016 года
2 292

Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Лондондаги Юз косметологияси маркази шифокори Жулиан да Сильва Қадимги Юнонистоннинг олтин нисбат тамойилларига асосланганда, дунёдаги энг чиройли юз қандай кўринишда бўлиши кераклигини аниқлашга қарор қилди.

Шифокор машҳур аёллардан қайси бирининг юзи энг мукаммал эканлигини ҳисоблаб чиқди. Ҳеч кимнинг юзи 100 фоиз даражада чиройли ва симметрик бўлиб чиқмади. Бироқ актриса Эмбер Хёрд мукаммалликка 91,85 фоиз даражада яқин келди. Бунда бутун юз ҳисобга олинди.

Иккинчи ўринни Ким Кардашьян (91,39 фоиз), учинчи ўринни эса Кейт Мосс (91,06 фоиз) эгаллади. Энг чиройли машҳур аёллар ўнлигига, шунингдек, Эмили Ратаковски, Кендалл Женнер, Хелен Миррен, Скарлетт Йоханссон, Селена Гомес, Мэрилин Монро ва Женнифер Лоуренс киритилди.
Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Эмили Ратаковски

Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Кейт Мосс

Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Ким Кардашьян

Шунингдек, Жулиан да Сильва ҳар бир машҳур аёлнинг юзидаги энг яхши қисмларни олиб, олтин нисбат стандартларига максимал даражада йқинлаштирилган қиз портретини “ясади”.

Бунда қуйидаги “юлдуз”лар донор сифатида олинди:

Юз овали (ияк): Рианна, 91% (мукаммаллик коэффициенти)

Пешона: Кейт Мосс, 98,8%

Қош: Ким Кардашян, 94,85%

Кўз: Скарлетт Йоханссон, 97,75%

Бурун: Эмбер Хёрд, 99,6%
Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Буларнинг барчаси битта юзга “жамланганида”, қуйидагича портрет ясалди:
Дунёдаги энг чиройли чеҳра аниқланди (фото)

Олтин нисбат математик жиҳатдан иррационал сон бўлиб, тахминан 1,618 га тенг. Фоизга айлантирилганида олтин нисбат қандайдир катталикни 62 фоизнинг 38 га нисбатига бўлиш демакдир.

Ушбу нисбатга риоя қиладиган пропорцияларни инсон юзида ҳам кузатиш мумкин. Ушбу мутаносибликларда ўзаро нисбат қанчалик катта бўлса, ташқи кўриниш атрофдагилар учун шунчалик ёқимли бўлади.

Манба: Ayol.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru