Швецияда 6 соатли иш куни расман жорий этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швецияда 6 соатли иш куни расман жорий этилди

Швецияда 6 соатли иш куни расман жорий этилди

Швецияда расман 6 соатли иш куни жорий этилди. Бироқ бу ойлик иш маошининг ҳажмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, аксинча, ишчилар вақтини оптималлаштиришга яхши имкон беради, дейилади "Кун" нашрида.

Мобиль дастурлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Filimundus компанияси бу янгиликни ўтган йилда яратган эди.

Давлат бошқармасининг қайд этишича, 8 соатли иш куни жуда кўп соат давомида диққатни жамлаш ва иш сифатини ошириш учун самарасиз бўлиб, кўплаб инсонлар учун деярли имконсиз вазифаларни амалга ошириш демакдир. Шу сабабли ишчилар танаффус қилиши шарт. Уларнинг вақти эса бесамар кетади.

Маълум бўлишича, 6 соат ичида ишчилар 8 соатга нисбатан кам бўлмаган ҳолда ўзлари уддалай олиши мумкин бўлган вазифаларни амалга ошира олади. Уларнинг шахсий ҳаёти учун ҳам кўп қуввати ва вақти ортиб қолади, умуман олганда улар ўзини янада бахтлироқ ва омадлироқ ҳис эта бошлашади.

Хусусий шифохона ходимлари ҳам янги талқиндаги иш кунига қадам ташлашди. The Independent маълумотига кўра, 6 соатли иш куни бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.

Бу янги қонундан бошқа мамлакатлар ҳам ўрнак олса, не ажаб.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru