ТЕСТ: Сиз дарахтнинг қаеридасиз? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ТЕСТ: Сиз дарахтнинг қаеридасиз?

ТЕСТ: Сиз дарахтнинг қаеридасиз?

Ушбу тестнинг асосчиси британиялик психолог Пип Уилсон ҳисобланади. Дастлаб бу тест мактаб ўқувчилари учун қўлланилган эди. У тез кунларда катта ёшлилар учун ҳам қўлланиш мумкинлиги ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. Мазкур тест инсоннинг ҳозирги ва келажакдаги моддий ва руҳий ҳолатини акс эттиради.
Сиз мазкур расмдаги одамлар шаклини кузатишингиз мумкин. Расмдаги одамларнинг турли хилдаги эмоционал ва жисмоний ҳолатини кўриб чиқинг. Энди улардан бир нечтасини танлашингиз, ушбу танловингиз асосида ўзингизнинг ҳозирги дамдаги ҳолатингиз ҳамда келгусида ўзингизни қандай ҳолда кўришни хоҳлашингиз ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Тест натижалари:

1, 3, 6, 7 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз мақсад сари интилувчан инсонсиз. Сиз хато қилишдан қўрқмайсиз ва хоҳлаган нарсангизга эришиш йўлидаги ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга қодирсиз.

4 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ҳаётий позициясини ўзгартирмайдиган ва матонатли инсонсиз. Сиз кам сонли ҳаракатлар билан кўп миқдордаги омадга эришишингиз мумкин.

2, 11, 12, 18, 19 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз барча билан чиқишиб кета оладиган ва киришимли инсонсиз. Ҳар қандай вақтда яқинларингизни қўллаб-қувватлайсиз, уларга ёрдам қўлини чўзасиз.

5 рақамини танлаган бўлсангиз: Сизнинг қалбингиз худди танангиз сингари жуда ҳам чарчаган, ҳаётий заҳира кучларингиз камайиб бормоқда.

9 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз - қувноқ, кўнгил очишни хуш кўрадиган ва ёлғизликни ёки зерикишни билмайдиган инсонсиз.

13 ва 21 рақамларни танлаган бўлсангиз: Сиз "ичимдагини топ" дейдиган ва ҳатто энг кичик кўнгилсизликларни ҳам юракка яқин оладиган инсонсиз. Сиз одамлар билан мулоқот қилишдан қочасиз.

8 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ёлғизликни севасиз, ўзлигингизга, ўз шахсий дунёнгизга кетишни хоҳлайсиз.

10 ва 15 рақамларини танлаган бўлсангиз:Сиз ҳар қандай ҳолатга осон мослаша оласиз, ўзингизни қониқтирадиган ҳаётий ўринга эгасиз, шунингдек руҳий жиҳатдан ҳам бақувватсиз.

14 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз эмоционал жиҳатдан хотиржам эмассиз ва ички қарама-қаршиликларни енгишга куч сарфламоқдасиз.

20 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ўзига жуда ҳам юқори баҳо берадиган инсонсиз. Сиз етакчилик хусусиятига эгасиз ва ўзингизни фикрингиздан бошқасини қабул қилишни хоҳламайсиз .

16 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз ҳар доим бошқа одамларни қўллаб-қувватлашдан чарчагансиз, агар эътибор берган бўлсангиз.

17 рақамига эътибор берган бўлсангиз:Сиз яқинларингиз томонидан қўллаб-қувватланмоқдасиз.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru