Боксчиларимизнинг қизлар даврасидаги сурати танқидга учради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Боксчиларимизнинг қизлар даврасидаги сурати танқидга учради

Боксчиларимизнинг қизлар даврасидаги сурати танқидга учради

Кечагина машҳурлик ва қаҳрамонлик шоҳсупасида бўлган боксчилар бугун интернет тармоғидаги суратлари билан мухлис ва журналистларнинг танқидига учради.

Журналист Санжар Саид бу ҳақида шундай ёзади.

Ўзингни бос чемпион!

Эл-юрт ҳурматини қозонишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Яқиндагина Олимпиада олтин медалларини қўлга киритган чемпионларимиз ҳаётида ҳам ана шундай оғир ва масъулиятил давр бошланди. Хўш, улар халқ олдидаги шуҳрати, обрў-эътибори, ҳурматини сақлаб қола оладими? Айниқса ҳамманинг қўлида камера, ҳамма жойда “кўз-қулоқ”лар кўпайган бугунги кунда? Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Олимпида совриндорлари Фазлиддин Ғойибназаров ва Бектемир Мелиқўзиевнинг қизлар даврасида тушган расмлари катта тезликда тарқамоқда. Тўкин дастурхон, мағрур тикилган нигоҳ, чиройли қизлар давраси (қучоғи)…

Ташқаридан қараганда чемпионларимиз ўзидан кетишни бошлади. Наҳотки мусобақалар, чемпионатлар, машғулотлар, навбатдаги ғолибликлар тугаб, спортчилар турли тор давраларнинг қаҳрамонига айланишни бошлаган бўлса? Ёки кўрмаганнинг кўргани қурсин, деган нақл ўз кучини кўрсатаяптими?
Боксчиларимизнинг қизлар даврасидаги сурати танқидга учради

Менимча, спортчи охиригача ўз номини оқлаб, сақлаб қолиши шарт! Токи унга хавас қилаётган, у эришган марраларни кўзлаётган ёш спортчиларнинг мақсади чемпион каби шуҳрат қозониб, маишат, яхши еб-ичиш, чиройли қизлар қучоғида савлат тўкиш бўлиб қолмасин! Улар миллат шаъни, Ватан обрўси учун майдонга чиқиш ва ғолиб бўлишни орзу қилсин!Хой чемпионлар, олтин медал олиш билан иш тўхтаб қолмайди, биз сизлардан яна ва яна ғалабаларни кутиб қоламиз. Сизлар энди оддий одамлар эмассиз, миллат қаҳрамонига айландингиз, ҳаётингиз шунга муносиб бўлсин!

Манба: diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru