Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Иш вақтида уйқу келиб қолиши барчага яхши таниш бўлса керак. Шундай пайтлар бўладики, иш пайтида кўзларингиз ўзингизга бўйсунмай ёпилиб кетади, мия ҳар қандай вазифани рад этади. Афсуски, иш берувчиларнинг ҳаммаси ҳам бу вазиятни тўғри баҳоламайди: улар овозларини баланд кўтариб, ходимнинг маошини қисқартиришни айтиб, таҳдид қилишлари ҳеч гап эмас. Хўш, бундай вазиятда уйқу билан курашиш учун нималар қилиш лозим?

Совуқ сув
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Қаҳва эмас, айнан совуқ сув (муз қўшилган бўлса янада яхши) сизни анча тетиклаштиради. Бундан ташқари совуқ сув организмни етарли регидрация билан таъминлайди ва метаболизм тезлигини оширади.

Ўзингизни ишонтиринг
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Фикрлаш кучи мўъжизаларга қодир. Уйқу ҳақидаги ўйларга берилишнинг ўрнига ўзингизни куч-қувватга тўла эканлигингиз ва ишлаш истагида ёнаётганлигингизга ишонтиринг. Тўғри, бу бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин сиз уриниб кўринг ва бу усулнинг фойда беришига ишонч ҳосил қилинг.

Медитация
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Медитацияни энг яхши тетиклаштирувчи воситалардан бири, деб аташимиз мумкин. 15 дақиқалик тўғри нафас олиш машқлари мияга дам бериш, организмни кислород билан тўйинтириш ва иш жараёнида диққатни жамлаш учун учун етарли бўлади.

Ялпизли конфетлар
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Ялпиз таъми тетиклаштириш хусусиятига эга. Муҳим ишни бажараётган пайтингизда ялпизли конфет ёки сақични оғзингизга солиб олинг, шунда чарчоқ ҳамда дангасаликнинг ортга чекинишига гувоҳ бўласиз.

Ўрнингиздан туринг
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Ўрнингиздан туриб, бирор бир жисмоний машқни бажаринг. Қон тана аъзоларингизни тўлдиради ва метаболик жараёнларни йўлга қўяди, бу эса, ўз навбатида, тана ва мияни ишлашга мажбур қилади. Бино атрофидаги қисқа муддатли сайр ҳам кутилмаган уйқуни ҳайдайди.

Миянгизни уйғотинг
 Иш вақтида уйқу келса, нима қилиш керак?

Эринчоқ мияга ҳозир ишлашга тўғри келишини тушунтиришингиз керак бўлади. Бундай дамларда кроссворд ёки шунга ўхшаш мияни уйғотувчи машқни бажаринг. Енгил ақлий меҳнат уйқуни енгишга ёрдам беради.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru