12:26 / 19.09.2016
9 312

«Миллион концерти 2016» ортидаги таъқиқланган видео

«Миллион концерти 2016» ортидаги таъқиқланган видео

Интернет блоггерларидан бири Санжар Саид яна бир долзарб мавзуни кўтарди. У мухолифатчилар ва террорчиларнинг интернет орқали олиб бораётган ҳужумларини аниқ тушунтириб, одамларни огоҳликка чақирмоқда.

«Саҳиҳ ҳадислар, Қуръони карим, диний савол-жавоблар, турли маърифий мақолалар эълон қилинаётган саҳифа, гуруҳ, телеграм каналлари, сохта профиллар кўпайгандан кўпайган. Улар одамларни жалб қилиш, кўпроқ аъзоларни тўплаш мақсадида аввал ишончли, қизиқарли маълумотлардан “хўрак” тайёрлайди, мақсадга эришиб, одамлар ишончи ва меҳрини қозониб бўлгандан кейин эса асл мақсадга кўчиб, иғво, фисқу фасод тарқатиш, Ўзбекистонда сиёсий, ижтимоий беқарорликни келтириб чиқарадиган маълумотларни эълон қилишни бошлайди.

Яқиндагина телеграмдаги “Энг кизикарли ТВ” канали “Миллион концерти 2016” деган видеода Ўзбекистонда тақиқланган диний маърузани эълон қилди. Уни қанча одам кўргани, кимга қандай таъсир қилгани Худога аён. Сохта салафийлар, диний уламолар номидан бузғунчи ахборотлар тарқатилаётган бу каби ҳолатлар, бундай мисолларни кўп келтириш, узоқ санаш мумкин.

Шундай экан, интернетда кимлар билан дўст тутинаётганимиз, қандай манбаларга мурожаат этаётганимиз, қайси саҳифаларга “лайк”, “класс” босиб, телеграмдаги қайси каналларга қўшилаётганимизга эътибор қилайлик. Интернет орқали бирор диний ёки сиёсий маълумот қидирсак, “.uz” доменига мурожаат қилсак етарли. Диний саволлар бўйича масжид имомлари, Ўзбекистондаги диний ташкилотларга мурожаат этайлик, ҳозир деярли ҳамма кўзга кўринган масжиднинг ўз сайти, фейсбук, телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларда саҳифалари, жуда кўп диний уламоларнинг профиллари бор.

БИЛИБ ҚЎЙИНГ БУ ЖИНОЯТ

Тўғри, интернетда кимнингдир профилини текшириб, кимлар билан нималар ёзишаётганини назорат қилишга техник ёки жисмоний жиҳатдан имкон бўлмаслиги мумкин, аммо бирор жойда телефонингиздан тақиқланган маъруза ёки сиёсий материал, ёзишмалар топилиб қолса борми, оқибати жуда ёқимсиз тугаши мумкин. Чунки улардан фойдаланиш, олиб юриш ва тарқатиш Ўзбекистонда жиноят ҳисобланади. Билиб-билмасдан йўл қўйган хатомиз эса фақатгина ўзимиз эмас, оиламиз, яқинларимиз, реал ва виртуал ҳаётдаги дўсту яқинларимизга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Четдан туриб талвасага тушаётганларга эса эътибор берманг. Улар билан шуғулланадиганлар бор, биз эса шунчаки диққат қаратмасдан, “игнор” қилсак кифоя, шунинг ўзи улар учун катта жазо.»

Санжар Саид

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » «Миллион концерти 2016» ортидаги таъқиқланган видео