16:30 / 19.09.2016
25 391

Узоқ умр кўриш сирлари

Узоқ умр кўриш сирлари

Қанча умр кўриш — бу албатта, тақдирдан. Лекин инсон умрига завол бўлувчи ва аксинча, уни узайтирувчи омиллар ҳам талайгина. Олимлар айни шундай омиллар устида иш олиб бориб, узоқ умр кўриш учун тавсиялар тақдим этишмоқда. Улар бир қараганда, оддий, аммо муҳим бўлиб, саломатлигимизга ижобий таъсир этади.

1 дақиқалик кулги умрни 5 дақиқага узайтиради.

Албатта, ҳеч ким секундомерлар билан бир дақиқа кулиб, умр узайишини ўлчаб, текшириб кўрмаган. Бу тадқиқотни амалга ошириш ҳам кулгили бўларди, чунки инсон узоқ умр кечиришига бир неча омиллар таъсир этади. Бироқ кулгу ва табассум яхши кайфият бағишлайди, тушкунликни ҳайдайди. Доим яхши кайфиятда бўлган инсонни эса, турли касалликлар ҳам енга олмаслиги исботланган.

Овқатланишни 40 фоизга қисқартириш билан умрни 1,5 баробарга узайтириш мумкин.

XX асрнинг 1930 йилларида АҚШнинг Виржиния Университети олимлари тўғри ва енгил овқатланиш умрни узайтиришини исботлаган эдилар. Чунки кўп ва оғир ҳазм бўладаган овқатлар ҳазм қилиш тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Бу эса, кўпгина касалликларга йўл очади.

Америкалик герантолог ва иммунолог шифокор Рэй Уолфорд тўғри овқатланиш бўйича қуйидаги қоидаларни тузиб чиққан:

 Узоқ умр кўришни истаган одам аввало, катта бўлиши керак, яъни, ёш болаларга парҳез қилиш умуман тавсия этилмайди.

 Очлик ҳам тавсия этилмайди. Очлик билан инсон умрини аксинча, қисқартириш мумкин.

 Истеъмол қиладиган овқатларингиз 2000-1800 ккал калориядан кам бўлмаслиги лозим.

 Иложи борича, витаминларга бой табиий маҳсулотлар билан озиқланишга одатланинг. Сабзавот ва мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.

 Рафинадланган шакардан умуман воз кечинг.

Ҳафтасига 5 маротаба 30 дақиқадан пиёда юришни одат қилинг ва умрингизни 2 йилга узайтиринг.

Бу тадқиқот Гарвард Университети олимлари томонидан ўтказилган бўлиб, улар гиподинамия ва у келтириб чиқарадиган касалликлардан сақланиш учун доимий тарзда инсонга тушадиган энг кам жисмоний босим қанча бўлишини ўрганиб боришган. 72 нафар ҳамширалар билан ўтказилган тадқиқот шуни исботладики, улар орасида пиёда юришни одат қилганларда инсультга чалиниш хавфи камайган.

Ижодий ишлар билан шуғулланинг ва умрингизни 5-6 йилга узайтиринг.

Бу тадқиқот эса, АҚШнинг Техас Университети олимлари томонидан ўтказилган бўлиб, инсон ижодий иш билан завқланиб шуғулланар экан, унда сурункали тушкунликдан қочиши олға сурилади. Шунингдек, ижодий иш якунига етгач, инсон тиниқиб ухлайди. Бу эса, организм ва миянинг мириқиб дам олишини таъминлайди. Яхши дам эса, кишига куч-қувват бағишлайди.

Кўрсаткичлар

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотларига кўра, инсон умрининг узайиши 10 фоиз саломатликка, 20 фоиз наслга, 20 фоиз экология ва иқлимга, 50 фоизи эса, яшаш тарзига боғлиқ. Демак, турмуш тарзимизни яхши тарафга ўзгартириш ўз қўлимизда. Шундай экан, узоқ умр кўришга шошилинг.

Ҳаёт арифметика эмас, лекин…

Албатта, ҳаёт арифметика эмас, сонларни, дақиқаларни қўшиб, айириб, ҳисоб-китоб билан умримизни узайтира олмаймиз. Бироқ кўпгина тадқиқотлар бир умумий ечимда бирлашмоқда. Яъни, касалликларнинг олдини олиш, ижтимоий, жисмоний фаол бўлиш, ёмон одатлардан воз кечиш, аъло кайфият ва тиниқиб ухлаш билан инсон саломатлигини сақлай олади ва узоқ умр кечиради.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Узоқ умр кўриш сирлари