10:18 / 21.09.2016
8 250

Мунажжим: Муаммога қандай қарайсиз?

Мунажжим: Муаммога қандай қарайсиз?

Ҳар биримизнинг олдимизда турли ҳаётий масалалар, катта-кичик муаммолар пайдо бўлиб туради. Лекин унга нисбатан ҳар кимнинг ўз қараши бор. Келинг, муаммо билан юзма-юз келиб қолганда турли бурж вакиллари уни қандай қабул қилишлари ҳақида гаплашамиз.

ҚЎЙ ўз олдида кўндаланг турган муаммони албатта ҳал қилади. У каттами-кичикми – фарқи йўқ: Қўй уни ҳеч кимнинг ёрдамисиз, индамай ечади. Кейин эса бошини баланд кўтариб, йўлида давом этаверади.

БУЗОҚ масалани ҳал қилгач, бу ҳақда гапириб юради. Тўғрироғи, йўлида учраган ҳар бир кишига бу ҳақда сўзлаб беради. Қўйиб берсангиз, муаммони қандай ҳал этгани хусусида у бирон газета-журнал, радио ёки телевизор орқали чиқиш қилишдан ҳам тоймайди.

ЭГИЗАКЛАР муаммони ҳеч қачон ёлғиз ўзи ҳал қилмайди, уни кимнингдир елкасига илади. Ҳамманинг ҳам эмас, албатта, масалан, Қўйга ёки Ўқотарга юклаш мумкин.

ҚИЧҚИЧБАҚА муаммо яқинлашаётганини кўриши билан нолий бошлайди, юзма-юз келганда эса шундай дийдиё қиладики… Бу овозни ўчиришнинг ягона йўли – ўша муаммони кимдир ҳал қилиб беришидир. Кейин Қисқичбақанинг кўз ёшлариниям артиб қўйиш керак. Лекин бундай қаҳрамон топилмаса, йўлини топиб, муаммони ўзи бирёқли қилади.

АРСЛОН ҳаётида муаммо юзага келса, у албатта ҳаммани бир ерга чорлайди ва йиғилганлар кўз ўнгида муаммони енгади. Кейин эса уларга таъзим қилади, гулдасталарни қабул қилиб, истаганларга дастхатлар бериб, бошини баланд тутганча, мағрур чиқиб кетади.

ПАРИЗОД дарҳол ғамга кўмилади, айниқса, муаммо олдиндан режалаштирилмаган бўлса, бу аҳволни янаям чигаллаштириб юборади. Лекин у бироз ўйлаб, албатта масаланинг ечимини топади ва керакли хулосани чиқариб олади.

ТАРОЗИ албатта муаммони тарозида қайта-қайта тортиб кўради. Муаммо бир ўзига кўплик қилишини англаб, ярмини ўз яқинида турган Қўй ёки Арслонга бўлиб беради. Лекин бу усул Паризодга ўтмайди, чунки у ҳамма нарсани олдиндан қатъий тартиблаштирган.

ЧАЁН муаммони яхшилаб, ҳар томонлама ўрганиб чиқади. Ўйлаб олгач, қувноқ оҳангда: «Бу бор-йўғи бир муаммо эканк-у!» дейди ва барини унутиб юборади.

ЎҚОТАР жуда хафа бўлади, кейин эса кулгиси қистайди. Муаммо устидан кулади, олдинги муаммоларни бир-бир эслайди, бу ҳақда бутун оламга жар солади ва кейин ҳаммасини шунчаки миясидан чиқариб юборади. Агар ўз-ўзидан ҳал бўлмаса, муаммони бировга, масалан, Арслон ёки Қўйга юклаб қўйиш мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ ортиқча ҳаракат қилишни истамагани боис ҳам дарҳол муаммони айланиб ўтиш тадоригини кўради. Кўпинча бу усул иш беради, бўлмаса, ўзиям муаммони бемалол ўзи ҳал қила олади.

ҚОВҒА муаммони ҳайрат билан кутиб олади; ҳар томонлама томоша қилиб, жуда кўп янги жиҳатларни топади. Агар шундай муаммо аввал ҳам учраганини сезса, дарров тушкунликка тушиб, Чаённи излай бошлайди. Чаён эса доимгидай баҳона топиб, жуфтакни ростлаб қолади, Қовғанинг тушкунлиги бўлса секин-аста йўқола бошлайди.

БАЛИҚ нимаси биландир Қисқичбақага ўхшаб кетади, фақат унинг дийдиёси бироз пастроқ овозда бўлади. Шу боис унинг муаммолари бир умрлик, ечимсиз бўлади. Чунки ҳеч ким ҳол сўрамаса, муаммони ҳал қилиб бермаса, у билан ўзи шуғулланишига тўғри келади.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжим: Муаммога қандай қарайсиз?