Мунажжимлар овқатланиш ҳақида » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мунажжимлар овқатланиш ҳақида

Мунажжимлар овқатланиш ҳақида

ҚЎЙ (21.03 — 20.04)

Бу бурж вакиллари жуда меҳмоннавоз бўлиб, меҳмонларини антиқа таомлар билан лол қолдиришни ёқтирадилар. Дастурхонни ҳам янгича усулларда безатишни боплайдилар. Қўйлар одатда, чаққон ва интеллектуал мулк соҳиблари бўлганлари сабабли, бақувват овқатларга муҳтожлик сезадилар. Зиравор ва аччиқларни ҳам хуш кўрадилар.

Бузоқ (21.04 — 20.05)

Бузоқлар ўз ташқи кўринишлари ва соғлам овқатланишлари борасида кўп қайғурадилар. Шунингдек, улар ширинликхўр бўладилар. Бу бурж вакилларининг кўпчилиги овқатланишда меъёрни унутиб қўядилар ва яхши таомлардан ўзларини мутлақо тия олмайдилар.

Эгизаклар (21.05 — 21.06)

Эгизаклар жуда меҳнаткаш ва чидамли шахслар бўлиб, овқатланишни доим иккинчи даражага қўядилар. Шунинг учун ҳам, улар кўпроқ жисмоний эмас, ақлий меҳнатни яхши эплайдилар. Ақлий меҳнат билан ишлайдиганлар учун эса, витаминларга бой таомнома тавсия этилади.

Қисқичбақа (22.06 — 22.07)

Қисқичбақалар ички оламида доим тўқнашувлар, шубҳалар сузиб юради. Шу боис, улар ўзларига ўзлари стресс орттириб юрадилар. Улар ҳаётдан кўпроқ завқланишлари, ширинлик ва музқаймоқлардан тез-тез тановвул қилишлари лозим. Қисқичбақалар одатда, яхшигина ошпаз ҳамдирлар.

Арслон (23.07 — 23.08)

Арслонлар табиатан ўта эҳтиросли шахслар бўлиб, шоҳона дастурхонларни хуш кўрадилар. Меҳмонлар Арслон мезбоннинг аямай тўкиб-сочиб қилган дастурхонини узоқ ёдда сақлаб юрадилар. Шунингдек, Арслонлар парҳез таомларни асло хушламайдилар.

Паризод (24.08 — 23.09)

Паризод ўзга бурж вакилларига нисбатан, ўз соғлиги борасида кўп қайғуради. Шифокорларнинг кўрсатмасига тўлиқ амал қилиб, парҳезни тамомила адо этади ва дориларни ўз вақтида қабул қилади. Улар овқатланиш борасида ҳам ўта эҳтиёткор ва инжиқ.

Тарози (24.09 — 23.10)

Тарозилар табиатан бақувват ва чайир шахслар бўлиб, ширинлик, гўшт ва хамирли маҳсулотларни ёқтирадилар. Улар кўпинча пазанда ҳам бўладилар ва бошқа ошпазларнинг таомларидан доим камчилик ахтариб юрадилар.

Чаён (24.10 — 22.11)

Чаёнлар ўзларини мазали таом билан хушнуд этишни ёқтирадилар. Таом қанчалик уларнинг организмига зарар ёки фойдалилиги борасида эса, ўйлаб ҳам ўтирмайдилар. Улар учун иштаҳа билан тановвул қилинган ҳар қандай таом организм учун фойдалидир.

Ўқотар (23.11 — 21.12)

Ўқотарлар аччиқ ва ёғли таомлар олдида нафсларини жиловлай олмайдилар. Улар орасида ичкиликни хуш кўрувчилар ҳам кўп бўлади. Ўқотарлар яхши таом билан ўзларини хурсанд қилишни яхши кўрадилар. “Ўхшамаган таом” улар учун катта фожиа бўлиб, ошхона уларнинг севимли масканидир.

Тоғ эчкиси (22.12 — 20.01)

Тоғ эчкиси унчалик бақувват шахслардан эмас. Шу боис, улар овқатланишга жиддий эътибор қаратишлари лозим. Тоғ эчкилари орасида ошпазлар кам топилади. Шунингдек, улар тушкунликка ҳам мойилдирлар. Уларга бақувват таом ва кулгу ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

Қовға (21.01 — 20.02)

Қовғаларни табиат гўзаллик, куч-қувват билан сийлаган. Улар ҳаёт қийинчиликларини осон енга оладилар. Улар доим витаминларга бой овқатларга урғу берадилар. Шўрва мазали бўлмаса-да, унда Қовға учун керакли витаминлар бўлса бас.

Балиқ (21.02 — 20.03)

Балиқларнинг ташқи кўриниши кишини алдаб қўяди, уларнинг ичларида ғалаён кечса-да юзлари табассумдан чарчамаслиги мумкин. Соғликлари ҳақида ҳам унчалик қайғурмайдилар. Аммо ўзгаларни меҳмон қилишда бор-йўқларини аямайдилар.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru