Одамнинг руҳи ўлимдан сўнг атрофни кузата оладими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Одамнинг руҳи ўлимдан сўнг атрофни кузата оладими?

Одамнинг руҳи ўлимдан сўнг атрофни кузата оладими?

Дин борасида одамларнинг қизиқиши саволлари чексиз. Саволлар орасида инсон учун фойдаси тегадиган ёки шунчаки қизиқишни қондирувчилари ҳам бисёр. Шундай саволлардан бири билан Чилонзор тумани “Тинчлик” жоме масжиди имом-хатиби Шермурод Дўнгбоевга мурожаат этдик. Саволимиз мураккаб ва шу билан бирга инсоният учун доим сирли кўринган олам ҳақида бўлди. Одам вафот этгач унинг руҳи атрофни кузата оладими?

Жавоб:
Инсон агар солиҳ бўлса унинг руҳи Иллийинга кўтарилади. Қабрига қайтиши, руҳ ва жасад бирга азоб берилиши, дуолар руҳга етиши пайшанба ва душанба кунлари руҳларга орқаларида қолганларининг амали кўрсатилиши китобларда ёзилган. Суйутийнинг китобларида руҳ уч кун уйи билан қабр ўртасига бориб келиши, қирқ кунгача қабр устида айланиши тўғрисида ривоятлар бор. Аллоҳ тўғрисини билгувчи зотдир.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru