Икки ака-ука (ибратли, митти ҳикоя) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Икки ака-ука (ибратли, митти ҳикоя)

Икки ака-ука (ибратли, митти ҳикоя)

Ака-укалар оилавий фермада ишлашарди. Каттаси оилали бўлиб, кўп фарзандлари бор, иккинчиси эса ҳали бўйдоқ эди. Ҳар кун охирида ака-ука топган фойдани тенг иккига бўлишарди.

Бир куни уйланмаган ука ўзига-ўзи шундай дебди: «Фойдани тенг тақсимлаётганимиз инсофдан эмас. Акамнинг бола-чақаси бор, чиқимлариям шунга яраша. Мен бир ўзим бўлсам, шунга яраша, менинг эҳтиёжим ҳам у қадар катта бўлмаса». ўйлаб туриб, тунда ўз омборидан бир қоп буғдойни олиб, секингина аканинг омборига тўкиб келди. Кейин у шунга одатланди: ҳар тун ўз буғдойидан олиб бориб, аканинг омборига тўкиб келадиган бўлди.

Ака эса ўзича мушоҳада юритарди: «Фойдани тенг бўлишимиз тўғри бўлмаяпти. Менинг оилам, хотиним ва болаларим бор, улар қариганимда мен ҳақимда қайғуришади. Укам эса ёлғиз, келажакда ким у ҳақда ўйлайди?» Шуларни ўйлаб туриб, ака ҳар тун ўз омборидан буғдой олиб укасиникига тўкиб кетишни одат қилди.

Йиллар ўтгани сайин ака-ука омборларидаги буғдой сираям камаймаётганидан ҳайратланишарди. Бир куни тунда улар омборда ўзаро тўқнаш келиб қолиб, ҳаммасини тушунишибди. Ака-ука қопларини ташлаб, бир-бирини қучиб олишибди.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru