Стивен Кингнинг ҳаётий ўгитлари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Стивен Кингнинг ҳаётий ўгитлари

Стивен Кингнинг ҳаётий ўгитлари

У тирик афсона, “даҳшатлар қироли”, мистика устаси ва машҳур ёзувчи. У ўзидаги салбий хусусиятларни енга олган ва қуйидан юқорига чиқа олган инсон. Бир сўз билан айтганда, инсонни ёруғликка етаклаш йўлларини инсон руҳиятининг қоронғу тубини тадқиқ қилган Стивен Кингчалик ҳеч ким билмайди.

Агарда ҳаётда сизни зулмат таъқиб қила бошласа, Стивен Кингнинг маслаҳатларини ёдга олинг.

Яшашнинг ягона йўли — яшашдир. Қўлингиздан келмаса-да, “Буни уддалай оламан”, денг.

Ҳеч кимни яхши кўриш қўлингиздан келмаса, ҳеч бўлмаса ҳеч кимга озор бермасликка урининг.

Сайёрамиз айланиб туради, буни биласиз. У билан бирга айланиш мумкин ёки бирор нарсага тирмашиб қаршилик қилиш мумкин, бироқ у ҳолда оёғингиз тойиб йиқиласиз.

Истайсизми-йўқми, вақт ҳамма нарсага даво. Вақт ҳамма нарсани даволайди, ҳамма нарсани олиб кетиб, бизга зулматнигина қолдиради. Баъзан бу зулматда кимнидир топамиз, баъзан эса йўқотамиз.

Агар ёлғиз бўлсангиз, бу сизнинг телбалигингизни англатмайди.

Ҳамманинг оғир кунда хаёл ва туйғуларини қазийдиган белкураги бўлади. Бу белкуракдан қутулинг. Акс ҳолда сиз қазиган чуқурлик онгингизнинг туб-тубига етиб боради ва тунлари бу чоҳдан мурдалар чиқа бошлайди.

Одамлар қўлларидан кўп нарса келмайди деб ўйлашади, бироқ иложсиз ҳолга тушганларида кўплаб нарсалар қўлидан келишини фаҳмлаб қолишади.

Ўтмишга шафқатсизлик ва хотиржамлик билан муносабатда бўлиш даркор. Ўтган нарса ўтиб кетди. Биз учун ўтмишдан кейинги ҳаётимиз муҳимроқ.

Аҳмоқ билан суҳбатлашишнинг йўли уни инкор этишдир.

Ҳамма нарсани йўқотибгина эркинликка эришамиз.

Ҳар қандай тилда янграйдиган энг чиройли сўз “Кечирдим” деган сўздир.

Тилак тилашда эҳтиёт бўлинг, чунки тилагингиз ижобат бўлиши мумкин.

Агар ўз ғазабингизни жиловламасангиз, ғазабингиз сизни жиловлаб олиши мумкин.

Инсон ўзгаришдан, ҳис қилишдан, севишдан тўхтаса, ўлади.

Биз ҳар бир кунимизни кураш билан ўтказиш учун яшаймиз.

Омад фақат аҳмоқлар учун. Улар омаддан бошқа ҳеч нарсага умид қилишмайди.

Умид зўр нарса. У асло ўлмайди.

Шундай вазиятлар бўладики, ичингиздаги аламни тўкиш учун албатта йиғлашингиз шарт бўлади.

Бизда бир хусусият бор: истаган нарсамизга эришганимиздан кейин ҳам ундан яхшироғига эришиш мумкин эди деб ўйлаймиз.

Яхши нарсага умид қилинг ва ёмонини кутинг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru