Кафтингизга қараб, соғлигингизни аниқланг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Кафтингизга қараб, соғлигингизни аниқланг!

Кафтингизга қараб, соғлигингизни аниқланг!

Танамизнинг ҳар бир қисми ички аъзолар фаолияти билан узвий боғлиқ. Хусусан, қўл кафти терисидаги қизариш, қичишиш ёки тошма тошиши у ёки бу касаллик аломати бўлиши мумкин. Қуйида ана шу ҳолатлар билан танишамиз.

- Қўл кафтининг ички қисмига қаранг. Агар ушбу соҳадаги тери юзаси тез-тез қизариб ёки рангпар тусга кирса, жигар фаолиятида бирор ўзгариш юз бераётганини билдириши мумкин.

- Бордию бармоқ учи қизариб турса, овқат ҳазм қилиш тизимида безовталик борлигига таҳмин қилинади. Таомлангандан сўнг қоринда оғирлик бўлиши, жиғилдон қайнаши кабиларга диққат қилинг.

- Бош бармоқ юзасининг қизариб, тез-тез қичишиши жинсий аъзолар фаолиятига доир ўзгаришларга ишора қилади.
Қўл кафти терисидаги мармар нақшни эслатувчи излар вегетатив нерв тизимидаги бузилишлардан дарак беради. Эҳтимол сўнгги кунларда қаттиқ асабийлашаётгандирсиз.

- Қўл кафтининг устки қисмида тери қизариши, қичишиш ёки ёрилишини сезсангиз, организмингиз А ва D витаминларига эҳтиёж сезаётган бўлади. Агар тери қичишиши тунда ҳам безовта қилса, замбуруғларга таҳлил топшириб кўринг.

- Бармоқ учининг музлаб қолиши – қон айланиши билан боғлиқ бузилишлардан дарак беради. Шу билан бирга организмда никотин кислотасининг тақчиллиги ҳам юзага келган. ҳайрон бўлманг, бу кислота тамаки маҳсулотига алоқадор эмас. Сут-қатиқ, балиқ, гўшт ва гречиха дони никотин заҳирасини тўлдиришга ёрдам беради.

- Қўл кафтингизни юзингизга текказганингизда иссиқликни сезсангиз, жигарингиз тозалаш ишларига қийналаётганини билиш мумкин.
Тез-тез қўл кафтида бир нималар ўрмалаётгандек туюлса, эндокрин тизим фаолиятини текширтиринг.

- Қўл терисининг оқаринган кўриниши қонда гемоглобин миқдорининг пастлаб кетганини англатади. Бу ҳолатда зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.
Кўрсаткич бармоқнинг тез-тез увишиб қолаётгани юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин. Юрак соҳаси ва куракдаги ўзгаришларга диққат қилинг.

- Қўл кафтининг ички қисмидаги тери қалинлашиб, дағаллашиб кетса, ўт халтасидаги муаммоларга ишора бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru