Сизни мафтун қилиш осонми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сизни мафтун қилиш осонми?

Сизни мафтун қилиш осонми?

Ушбу тест аёлларга мўлжалланган, лекин гап муҳаббат ҳақида эмас. Эс-хушингизни бошқа нарсалар ҳам олиб қўйиши, бировнинг хоҳишига ёки истагига тез кўнишингиз мумкинми? Бошқа аёллар сизда бўлмаган ёки сизникидан яхшироқ бўлган бирор нарсани кўрсангиз, имкониятингиздан қатъий назар ўша нарса сизда бўлишига ҳам уринасизми? Буни қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, билиб олишингиз мумкин.

Тестдан ўзингизга маъқул бўлган жавобни белгиланг.

1. Озиш учун пархезда эдингиз. Дўстларингиз ресторанга таклиф қилишди. Сиз:

а) таклифни қабул қиласиз;

б) кун бўйи ҳеч нарса емай, ресторанда ҳам мезбонларни хафа қилмаслик учунгина озроқ овқат ейсиз;

в) чин дилдан раҳмат айтиб, таклифни рад этасиз.

2. Дугонангиз сиз орзу қилган кўйлакдан сотаяпти, лекин сизда пул йўқ. Нима қиласиз:

а) маош олгандан сўнг кўйлак сотиб оласиз;

б) пул йиққунингизгача кўйлакни сотиб қўймаслигини дугонангиздан сўрайсиз;

в) бирор ердан етарли пулни қарз олишни ўйлайсиз

3. Фараз қилинг, бир неча йиллар пул йиғиб олган машинангизни қишлоққа бориб келиш учун дугонангиз сўраб қолди. Қандай йўл тутасиз?

а) ҳеч кимга уни бермаслигингиз ҳақида ўзингизга ўзингиз қасам ичганлигингизни унга самимий билдирасиз;

б) машинам бузуқ дейсиз;

в) ўзингизни ичингизда койиб машинани бериб юборасиз

4. Ойингизнинг меҳмонга кийиб бормоқчи бўлган кийимини бичиб-тикишга ёрдам беришни зиммангизга олган эдингиз. Дугонангиз телефон қилиб сизни қизиқ нарсага таклиф қилди. Сиз:

а) зарур ишимни битириб бораман дейсиз;

б) ойингизга берган ваъдангизни бажарасиз;

в) ойингиздан бу ишни ўзи уддалашини сўрайсиз.

5. Музейдаги кўргазманинг очилишида яхши бир одам билан танишдингиз. У ерда эркин гаплаша олмаганингиз учун у сизни йўлнинг нариги томонидаги уйига таклиф қилди:

а) сиз буни ажойиб фикр деб топасиз;

б) эртага қаҳвахонада учрашишни таклиф қиласиз;

в) унинг фикрини бузуқ эканлигини айтиб, совуқ хайрлашасиз.

6. Бир беллашувда асосий ютуқни ютдингиз. Нимани танлайсиз:

а) тоғли дам олиш масканида икки ҳафталик ҳордиқ;

б) нақд пул мукофоти;

в) мобил телефон, электр чойнак ва ҳ.к.

7. Тунда қандай кийимда ухлашни ёқтирасиз?

а) тунги кўйлак;

б) пижама;

в) кийимсиз.

8. Эрингиз вақти- вақти билан сизга гул совға қилади. Сизга қандай гул ёқади:

а) атиргул;

б) бинафша;

в) орҳидея.

9. Юлдузлар башоратига ишонасизми?

а) ха;

б) йўқ, чунки бу беманилик;

в) башорат ижобий бўлса, ишонаман.

10. Бозорга бориб кўп нарса сотиб олдингиз. Уйга қайтишга эса пулингиз қолмабди. Сиз:

а) автобусда «қуён» бўлиб кетасиз;

б) пиёда қайтасиз;

в) нотаниш бирор кишидан қарз сўраб турасиз.

11. Сиз шаҳарнинг машҳур сартарошхонасида сочингизни турмаклатдингиз. Яқин дугонангиз эса сочингиз сизни қари кўрсатаяпти деди, сиз:

а) дарҳол сочингизни ўзгартирасиз;

б) бу танқидга эътибор бермасликка ҳаракат қиласиз;

в) бирор нарса қилишдан олдин бошқаларнинг ҳам фикрини биласиз.

12. Сумкангизни ичи қанақа:

а) тартибли, ҳар нарсанинг ўз жойи бор;

б) бироз тартибсиз;

в) ҳамма нарса аралаш-қуралаш.

Қуйидаги ёрдамида тўплаган балларингизни ҳисобланг.

1 савол а-3, б-2, в-1

2 савол а-2, б-1, в-3

3- савол а-1, б-2, в-3

4- савол а-2, б-1, в-3

5- савол а-3, б-2, в-1

6- савол а-3, б-1, в-2

7- савол а-2, б-1, в-3

8- савол а-3, б-2, в-1

9- савол а-2, б-1, в-3

10- савол а-3, б-1, в-2

11- савол а-3, б-1, в-2

12- савол а-1, б-2, в-3

12 19 балл

Сиз нима хоҳлашингизни ва нимани хоҳламаслигингизни жуда яхши биласиз. Сиз қатъий тамойил қарашларга эгасиз ва улардан чекинмайсиз. Бу бир томондан яхши, чунки хатога йўл қўймайсиз. Бошқа томондан эса бундай нарсаларга жиддий қараб, уларни қаттиққўллик билан баҳолаб, яшаш оғир. Бунинг натижасида сиз ёқимли, кутилмаган совғалардан, яъни ҳаёт қувончларидан маҳрум бўлиб қоласиз. Хавф ҳақида ўйламай, ҳамма нарсага ҳавас билан қаранг.

20 28 балл

Баъзан индамас одамдек тасаввур уйғотасиз, кейин эса кутилмаган кучли ҳиссиётларни намоён қиласиз. Агар ақл ва ҳиссиётдан бирини танлаш керак бўлса, доим ақл енгиб чиқади. Ҳеч қачон эс-ҳушингизни йўқотар даражада ҳаяжонланмайсиз. Сиз билан муносабат ўрнатмоқчи бўлган одам сабрли бўлиши керак. Сизни фақат «ақл» орқали ишонтириш мумкин. Вақтинчалик танишларни ёқтирмайсиз, уларга эътибор бермайсиз. Ҳақиқий буюк дўстликни ва муҳаббатни қадрлайсиз.

29 36 балл

Ҳаётнинг барча ҳузур-ҳаловатларидан фойдаланиб, унга ўйиндек муносабатда бўлишни яхши кўрасиз. Агар кимдир бу ўйинга қўшилмаса, ундан хафа бўласиз. Сиз ҳамма учун ёқимли, илтифотли ва самимийсиз, бироқ ўз дўстларингиздан улар хоҳлагандан тезроқ ажраласиз. Ўта ҳиссиётлисиз — бир қараса еттинчи осмондасиз, кейин эса бирдан нохушликлардан чуқур ғамга ботасиз. Сиз воқеликларга тўғри баҳо беришни ўрганишингиз керак, акс ҳолда, йўқотилган бахтни топишга қийналасиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru