Янгилик — одам итни тишласа… » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2016 | 15:43 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 21 Ноябр 2016 года
736

Янгилик — одам итни тишласа…

Янгилик — одам итни тишласа…

Журналистика ва матбуот ҳақидаги буюк шахсларнинг фикрлари тўғрисида "Мулоҳаза" нашри эълон қилган маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Журналистика — душманларни пулга айлантириш санъати.

Крейг Браун

* * *

Журналистика олдиндан ташкиллаштирилган ғийбат.

Оскар Уайльд

* * *

Муаллиф эҳтиёжини қониқтирадиган асар бошқаларнинг қизиқишини қондирармикан?

Блез Паскаль

* * *

«Журналистлар давлат одамлари тоифасидан — улар буни билишади ва жамоатчилик фикри учун курашишади. Улар жамоатчиликнинг эътиборини ўзларини ҳақиқатгуйликлари ва тўғри сўзликлари билан эмас, балки сурбетликлари ва воқеани нотўғри талқин этиш билан қозонишади».

Александр Пушкин

* * *

Биз журналистлар жамоатчиликка мушук қайси томонга сакраганини айтамиз, холос. Сўнг жамоатчилик мушукни ушлашга ўзи харакат қилади.

Артур Сульцбергер «Нью-Йорк Таймс»

* * *

Дунёга қарата тешилган туйнукни газета билан ёпиш мумкин.

Станислав Ежи Лец

* * *

Ўттиз маротаба судланган ўғри ҳақида ёзаётганда уни ўғри-рецидивист деб атасангиз, у сизни судга беради ва ютиб чиқади.

Карел Чапек

* * *

Кунлик газетани чоп этиш учун ҳақиқат, холислик ва …10 миллион доллар маблағ керак.

Генри Морган

* * *

Матбуотнинг фойдалилиги шундаки, у ўзига ишонмасликни ўргатади.

Сэмюэл Батлер

* * *

Агарда газетасиз хукуматни ёки хукуматсиз газеталарни танлаш керак бўлганда мен албатта иккинчисини танлаган бўлар эдим.

Томас Джефферсон

* * *

Агарда ит одамни қопса, бу янгилик эмас, агарда одам итни тишласа бу ҳақиқий янгилик.

Чарлз Андерсон Дейла, «Нью-Йорк Сан»

* * *

Янгиликлар ҳақида сўзлаш эмас, улар ҳақида хабар бериш лозим.

Уинстон Черчилль

* * *

Радио ҳеч қачон газетанинг ўрнини боса олмайди, чунки радиоприёмник билан пашша ўлдириш мумкин эмас.

Джон Осборн

* * *

Ҳеч қачон матбуот ва ойнага ишонманг.

Джон Осборн

* * *

Газета велосипед аварияси билан тамаддун ҳалокати ўртасидаги фарқни билмайди.

Джордж Бернард Шоу

* * *

Журналистнинг энг олий услуби — сиёсат ҳақида қуруқ сафсата сотишдир.

Ж. Лабрюйер

* * *

Сиёҳ бор экан,, қоғоз ҳеч қачон оқармайди.

В. Гюго

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru