14:14 / 22.11.2016
17 668

Кальций етишмовчилигини қандай аниқлаш мумкин?

Кальций етишмовчилигини қандай аниқлаш мумкин?

Инсоннинг нормал ҳаётий фаолияти учун турли-туман витамин ва минераллар зарур. Улардан баъзиларига кўпроқ, баъзиларига эса камроқ муҳтожмиз. Бироқ улардан бирортасининг етишмаслиги турли хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Организмда кальций етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кальций етишмаслиги белгилари

Кальций ҳар куни таом тановул қилиш билан бирга организмга тушиши кераклигидан хабардормисиз? Бу минералнинг етишмаслигидан нафақат болалар ва кекса кишилар, балки аҳолининг ишчи қатлами ҳам азият чекади. Бундан ташқари, организм уни етарли миқдорда қабул қилмаса, кексайган пайтда бўғин ва суяклар билан боғлиқ муаммолар кафолатланади. Шунинг учун қуйидаги белгилар сизни эътиборсиз қолдирмаслиги лозим:
  • Тирноқ, суяк ва сочларнинг синувчанлиги. Сочлар хиралашиб, тўкила бошлайди, тез синувчан бўлиб қолади. Тирноқлар эса юпқа бўлиб, секин ўсади. Енгил шикастланганда ҳам синиш ва лат ейишлар юзага келади;
  • Ушбу минерал етишмаса, тишлар ҳолати кескин ёмонлашади;
  • Асаб тизими ҳолати. Кальций етишмовчилиги қайд этилган киши асабий, тез таъсирланувчан, тез чарчайдиган ва бироз паришонхотир бўлади;
  • Болалар ўсишининг секинлашуви ушбу минералнинг етишмаслигидан далолат беради.

Организмдаги кальций захирасини тўлдирамиз

Кальций етишмаслиги ҳақида сўз юритар эканмиз унга бой маҳсулотларни эслатиб ўтамиз. Уни D витамини билан бирга истеъмол қилиш тезроқ ўзлаштирилишига сабаб бўлади. Фосфор ҳам унга яхши қўшни бўла олади. Агар ўзингизда кальций етишмовчилигини пайқасангиз, қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилинг:
  • Сут ва сутли маҳсулотлар: творог, қатиқ, пишлоқ, қаймоқ ва йогурт;
  • денгиз маҳсулотлари, хусусан, сардина ва лосось;
  • цитрус мевалар: апелсин, лимон, грейпфрут ва лайм;
  • мавсумий мева-сабзавотлар: карам, реза мевалар.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кальций етишмовчилигини қандай аниқлаш мумкин?