19:32 / 26.11.2016
25 114

Кўзлар сиз ҳақингизда неларни сўзлар?

Кўзлар сиз ҳақингизда неларни сўзлар?

Кўзлар — қалб ойнаси. Кўзларда инсоннинг кечинмалари, ўтмиши ва ҳатто фазилатлари ҳам зоҳирдир. Физиогномика фани инсон юзидаги белгиларига қараб, унинг характерини ўрганувчи фандир. Сизни ушбу фаннинг кўз борасидаги тадқиқотлар хулосаси билан таништирамиз.

Шаҳло кўзлар

Кўзлари катта-катта кишилар кўпинча бошқарувчилик қобилиятига эга бўладилар. Шунингдек, шаҳло кўзлилар очиқ табиатли, киришувчан ва самимий, серҳиссиёт шахслардир. Улар тез жаҳл отига миниб, яна шундай тезлик билан бу кўнгилсизлик ҳақида унутадилар. Улар орасида меҳрибон ва ботирлар ҳам кўп учрайди.

Кичик кўзлар

Кичкина кўзли одамларни физиогномика тадқиқотчилари айёр характерли деб ҳисоблайдилар. Улар уддабурон ва чаққон шахслардир. Кичик кўзли бизнес ҳамкорлар ишнинг кўзини билади ва ҳар қандай вазиятда ўз фойдасига ишни ҳал қила оладилар. Шунингдек, улар одатда, ўта тажанг бўладилар.

Ғамгин кўзлар

Кўзлари ғамгин кишилар ҳақиқатдан ҳам, мелонхолик бўладилар. Улар ҳар қандай ишни обдон режалаштириб оладилар, агар режа амалга ошмаса, тушкунликка тушиб қолишлари ҳам ҳеч гап эмас. Улар ўзгариш ва янгиликларни унчалик хушламайдиган шахслардир.

Мушук кўзлар

Мушук кўзли одамлар ўта айёр бўладилар ва ўз мақсадлари йўлида оғишмай борадилар. Улар рақиб сифатида ўта хавфли. Улар ўта сезгир ва доим қарама-қарши жинс вакилларида қизиқиш уйғотадилар.

Бўртиб чиққан кўзлар

Бундай кўз соҳиб ва соҳибалари ўта қизиқувчан шахслардир. Уларнинг қизиқувчанлиги салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Қай йўсинда намоён бўлиши кишининг ўзига боғлиқ. Шу сабабли, улар орасида ғийбат ва бировларнинг ҳаётига қизиқувчилар кўпроқ учрайди. Улар доим хабарлар борасида барчадан олдинда юрадилар.

Чуқур жойлашган кўзлар

Бундай кўз соҳиблари тез хафа бўладиган, ўз дунёларига кўмилиб яшовчи шахслардир. Кўпинча улар орасида ижодкорлар учраб туради. Улар ташқи оламдан қочиб, ўз ҳиссиётларини сир тутишга интиладилар.

Ранглар нима дейди?

Кўзлар рангининг инсон темпераментига боғлиқ эканлиги психолог ва криминалистлар томонидан тасдиқланган. Шундай экан, таърифлар билан танишинг.

Қора кўзлар

Қора кўзлар эгасининг ғайратли ва сабрли эканлигини англатади. Шунингдек, улар кўникувчан ҳамдирлар.

Жигарранг кўзлар

Кўзлари жигарранг шахслар ҳокимлик қилишга мойил бўладилар, бироқ улар озгина дангасароқ, шунинг учун ҳам, кўпгина орзулари армон бўлиб қолиб кетиши табиий. Улар байрам ва тантаналарни хуш кўрадилар.

Кулранг кўзлар

Кулранг кўзли шахслар ўта меҳнатсевар, мақсад сари олға интилувчандирлар. Улар сокин ва мулоҳазакор бўладилар. Кўпинча катта ютуқларга ҳам эришадилар.

Кўк кўзлар

Кўк кўзлилар романтик ва прагматик бўладилар. Улар шамол каби беқарор бўлиб, кўпинча муҳаббат борасида бевафодирлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўзлар сиз ҳақингизда неларни сўзлар?