15:05 / 04.12.2016
6 744

Кичкина хонадонни кенгайтириш борасида маслаҳатлар

Кичкина хонадонни кенгайтириш борасида маслаҳатлар

Бир неча киши бирга яшайдиган кичкина хонадонлар жуда файзсиз бўлиб кўринади. Кичик хонадонларни шинам қилиш ва яшаш учун қулайлик яратишга ёрдам берувчи ғоялар жуда кўп. Бу мақолада сиз кичкина хонадонингизни бутунлай ўзгартиришга ёрдам берадиган ғоялар билан танишасиз.

Балкон

Балкон ва унга туташ хонани қисман бирлаштириш мумкин. Улар орасига тўсиқ сифатида бирорта жавон қўйилиб, балкондан дам олиш хонаси ёки компьютерда ишлайдиган хона сифатида фойдаланса ҳам бўлади.

Каравот тепаси

Каравот тепасига китоблар учун жавонларни бемалол жойлаштирса бўлади.

Токчалар

Агар хонадонда токча ёки тахмонлар бор бўлса, улардан кийимларни сақлайдиган шкаф сифатида фойдаланиш мумкин.

Бурчаклар

Овқатланиш хонаси учун бурчакка мослаштирилган ва тагига нарсалар қўйиладиган ўтирғичлар жуда мос келади.

Дераза токчалари таги

Дераза токчаси тагидан, тахта жавонлар ёрдамида, китобларни сақлайдиган жой сифатида фойдаланиш мумкин.

Манба: Daryo.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кичкина хонадонни кенгайтириш борасида маслаҳатлар