Ўзингизга ёққан қиёфани танланг ва характерингизни билиб олинг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзингизга ёққан қиёфани танланг ва характерингизни билиб олинг

Ўзингизга ёққан қиёфани танланг ва характерингизни билиб олинг

Ўзингизга ёққан қиёфани танлашда чапдан ўнгга қараб кетма кетликда рақамни танлайсиз.

1-шакл

Сиз тўғри сўз одамсиз. Кулсангиз чин дилдан куласиз ва чин кўнгилдан хурсанд бўласиз. Ҳар бир одамдаги ўзига хос хислатларни қадрлайсиз. Ҳаётдан доимо қониқиш туясиз. Дўстларингиз сизнинг очиқ кўнглингизни қадрлашади.

2-шакл

Сиз қувватга тўла одамсиз. Сиз ҳар қандай вазиятда бир нечта ишни бирданига бажара оласиз. Шароитга тез мослашасиз. Сиз омадга чанқоқсиз ва мақсадингиз сари қатъият билан ҳаракат қиласиз. Муҳим қарорларни масъулият билан қабул қиласиз.

3-шакл

Сизда ҳамма нарса меъёрида. Сиз бахтли одамсиз. Бироқ сизнинг кўнглингизни билиш қийинроқ. Чунки сиз ҳамма ҳис-туйғуларингизни ошкор қилавермайсиз. Жамоатчилик фикри сиз учун муҳим. Фақат олишни эмас, беришни ҳам ёқтирасиз. Ёрдамга муҳтож бўлганларга бефарқ қараб тура олмайсиз.

4-шакл

Сиз меҳрибон одамсиз.Дунёқарашингиз кенг. Сиз ҳаммани тушунасиз ва кечира оласиз. Тинч осуда ҳаётни қадрлайсиз. Ҳаттоки атрофдагиларнинг шовқини ҳам сизга ёқмайди. Ўз тинчингизни осуда ҳаётда деб биласиз. Тинчликнинг баҳосини биласиз ва уни қадрлайсиз.

5-шакл

Сиз тиниб тинчимас, бетакрор одамсиз. Сизни кичкина ҳеч тиним билмайдиган моторчага ўхшатиш мумкин. Сиз хонани ёритиб турган энг ёруғ чироққа ўхшайсиз. Сиз ғояларга лиммо лимсиз. Ҳеч қачон одатий нарсалар сизни қониқтирмайди. Сиз ҳеч нарсани борича қабул қилмайсиз. Фикру ҳаёлингиз уни ўзгартиришда бўлади.

6-шакл

Сиз ҳаётга ижобий қаровчи ва ёқимтой инсонсиз. Сизга ўхшаган оптимист ва истараси иссиқ инсонга қизиқмаслик мумкин эмас. Сиз атрофингиздаги бўлаётган воқеаларга доим қизиқасиз. Дўстларингиздан узоқлашмайсиз. Атрофингизни доим қувонч ўраб туришига уринасиз. Ҳар лаҳзани қувноқ ўтказиш сизга хос фазилат. Шунинг учун одамларни тез ўзингизга жалб қила оласиз.

7-шакл

Сиз оддий, етти ўлчаб бир кесадиган, меҳрибон одамсиз. Сиз бу дунёга озгина бўлса ҳам эзгулик улашишга ҳаракат қиласиз. Сиз нимагадир эришиш учун бор куч билан ҳаракат қилиш кераклигига ишонасиз. Сиз дунёни ўзгартира олмаслигингиз мумкин, лекин одамларни ўзгартира оласиз.

8-шакл

Сиз ўта эҳтирослисиз. Сизга ҳақиқий муҳаббат керак. Муҳаббатингизни ҳеч қачон учратмайман деган хавотирда яшайсиз. Сиз оптимист ва ёқимли инсонсиз. Лекин юрагингиз жароҳатларга тўла. Сиз тушуниш ва ҳақиқий инсоний муносабатларни қидирасиз.Сиз одамлар учун муносиб тиргак бўла оласиз.

9-шакл

Сиз доно инсонсиз. Яхши китоблардангина роҳатлана оласиз. Сиз ўзга дунёларга яқинлашишни ёқтирасиз. Сиз чуқур фикрловчи ва чидамлисиз. Янги ғоялар ва ўзгаришларга доим тайёрсиз. Сиз тартибли ва тўғри сўзсиз. Сиз учун энг муҳими ўзингизга бўлган ишонч. Сиз жуда ақлли, мустақил фикрлисиз. Дунёқарашингиз жуда кенг. Бундан жуда ғурурланасиз. Лекин буни ҳеч қачон намойиш қилмайсиз.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru