Лавлаги шарбатининг сиз билган ва билмаган 5 давоси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лавлаги шарбатининг сиз билган ва билмаган 5 давоси

Лавлаги шарбатининг сиз билган ва билмаган 5 давоси

Қуйида кундалик ҳаётимизда қўллаш учун қулай ва инсон организми учун керакли бўлган лавлагининг 5 та фойдали хусусиятлари билан танишинг:

1. Қабзият безовта қилса, 100-150 гр. қайнатилган лавлагини оч қоринга истеъмол қилинг.

2. Қон камайганда, тенг миқдордаги сабзи, лавлаги, турп шарбатини аралаштиринг. Кунига 1-2 ош қошиқдан овқатдан аввал қабул қилинг.

3. Сабзи, бодринг, лавлаги шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, 1 соат давомида музлаткичда тиндиринг. Ярим стакандан ичиинг. Бу шарбатлар
аралашмаси жигар ва ичак фаолиятини яхшилайди, иммунитетни кўтариб, кўриш қобилиятини тиклайди. Тайёр шарбатни бир кундан ортиқ сақламанг.

4. Флебит (томирлар шамоллаши)да 50 гр. лавлаги баргини 1 литр қайнаган сувда дамланг. 10 дақиқа тиндиринг ва овқатдан сўнг ярим стакандан истеъмол қилинг. Томирлар фаолиятини яхшилайди.

5. Қон босими юқори бўлганда, лавлаги шарбатини асал билан аралаштириб, ярим стакандан кунига 3-4 марта ичинг.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru