Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 2-3 та қизил булғор қалампири, битта сабзи, 3-4 дона помидор, 1 бош пиёз, яримта лимон шарбати, кўкатлар, туз; соуси учун: 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз, мурч.
Тайёрланиши: 1. Булғор қалампири ва помидорни тўртбурчак шаклда тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг.
2. Ўсимлик ёғи солинган товада тўғралган пиёзни қизартириб қовуринг. Сўнгра помидор, сабзи ва булғор қалампирини қўшиб, аралаштиринг. Помидорнинг шарбати ажралгач, тўғралган кўкатларни солинг. Охирида лимон шарбати сепиб, оловни ўчиринг.
3. Соус учун ўсимлик ёғига эзилган саримсоқпиёз, туз ва мурч қўшинг.
4. Тозаланган балиқ ичига сабзавотли қайлани солинг-да, устидан соусни қуйинг. Балиқларни патнисга жойлаб, қиздирилган газ печига қўйинг. Таом ўртача ҳароратда 30-40 дақиқада тайёр бўлади. Пишгач, бутунлигича дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат
8 кишилик “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди