Шифокорларнинг таъкидлашича, долчин (корица) – барча касалликлар давоси. У иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради, қондаги қанд моддасини туширувчи энг фойдали восита, организмни вирус ва шлаклардан тозалайди, ёшартиради, куч бағишлайди, кайфиятни кўтаради.
Асал – сайёрамиз бўйича, бузилмайдиган ягона озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. У табиий антибактериал хусусиятига эга, яра ва куйган жойларнинг битишига ёрдам беради, организмда пайдо бўладиган шишларга, шу жумладан, саратонга ҳам қарши курашади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва инсон организмига ажойиб таъсир кўрсатади.
Аслида, одамлар асрлар давомида асал ва долчиннинг афзалликларидан фойдаланиб келишган.
Асал ва долчинли ичимлик учун, тозаланмаган, табиий асал ишлатилиши лозим. Уни юқори ҳароратда ҳам, микротўлқинли печда ҳам эритиш мумкин эмас, акс ҳолда – фойдали хусусиятлари йўқолади. Шунинг учун ҳам иссиқ сув ишлатиш ярамайди.
Долчин – эзилган, янги ва экологик тоза бўлиши керак.
Ичимликнинг классик рецепти – бир пиёла илиқ сувга бир чой қошиқдан асал ва долчин солиб аралаштирилади, соғлиқни мустаҳкамлаш ва касалликлар олдини олиш учун қабул қилинади. Асал ва долчинли ичимликни бир кунда икки маҳал, эрталаб оч қоринга ва кечқурун ухлашдан олдин ичиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди