11:03 / 23.12.2016
56 440

Майизнинг 5 та фойдали хусусияти

Майизнинг 5 та фойдали хусусияти

Майизнинг 5 та фойдали хусусиятлари билан танишинг.

1. Камқонлик аниқланган бўлса, майизни ейиш билан баробар унинг сувини ичиш ҳам тавсия этилади. Бунинг учун 10 дона майизни пиёлага солиб, устидан ярим стакан қайнатиб илитилган сув қуйинг. Пиёла устини ёпиб, эрталабгача қолдиринг. Оч қоринга майиз сувини ичиб турсангиз гемоглобин миқдори нормаллашади.

2. Хасталикдан кейин қувватни тиклаш учун майиз, ёнғоқ ва асал аралашмаси тавсия этилади. Тенг миқдорда ёнғоқ ва асални гўштқиймалагичдан ўтказиб, таъбга кўра асал билан аралаштириб оласиз. Нонушта вақти 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилиб турсангиз кифоя.

3. Буйрак касалликларида кунора майиз истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Майиз таркибидаги фойдали элементлар пешоб ажралашини фаоллаштиради.

4. Мунтазам майиз истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларида ҳам асқатиши мумкин. Майиз суви эса милк шамоллаши, стоматит яралари ҳамда йўталга фойдали.

5.Майизли муолажа семизлик, юрак етишмовчилиги, ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси ҳамда қандли диабетда тавсия этилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Майизнинг 5 та фойдали хусусияти