Инсон иммунитети қуёш нурига боғлиқми? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Инсон иммунитети қуёш нурига боғлиқми?

Инсон иммунитети қуёш нурига боғлиқми?

Америкалик тадқиқотчилар инсон иммунитети энг муҳим ҳужайраларининг фаоллиги қуёш нури орқали бошқарилишини аниқлашди. Бу замонавий ҳаёт тарзи инсон иммунитетининг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилишини билдириши мумкин. Scientific Reports журналида шу мавзуда мақола чоп этилди.

Тадқиқотлар давомида мутахассислар қуёш нури инсоннинг Т-лимфоцитлари ҳаракатчанлигини кескин кўтаришини, Т-лимфоцитлар эса - инсон иммунитетининг энг муҳим қисми эканини исботлаб беришди. Улар бегона антигенларни ташувчи ҳужайраларни (деярли барча "ёв" ҳужайраларни) излаш, аниқлаш ва йўқ қилишни таъминлашади. Саратон ҳужайралари билан ҳам айнан улар кураш олиб боришади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, қуёш нуридаги кўринувчи кўк ёруғлик билан нурланиш вақтида Т-лимфоцитларда водород пероксиди ҳосил бўлади. У биокимёвий жараёнларни, шу жумладан Т-лимфоцитлар ҳаракатини фаоллаштиради ва бу касалликларни келтириб чиқарадиган "ёв" ҳужайраларини топиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Инсон тараққиёт асрига қадар қуёшдан етарлича кўк рангдаги ёруғликни олган. Бугун эса у деярли ёпиқ иншоотларнинг ичида яшайди, табиийки, бу қуёш нури етишмовчилигига олиб келади. Бу теридаги Т-лимфоцитлар ҳаракатлари ва касалликларни қўзғатувчилар билан курашиш секин кечишидан далолат беради.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар кўк рангдаги ёруғлик билан нурланиш организмга салбий таъсир кўрсатмаса, уни иммунитетида муаммоси бўлган кишиларга нисбатан қўллаш мумкин. Олимлар шунингдек кўзнинг хиралашиши айнан қуёшда кам юришнинг оқибати эканлигини тахмин қилишмоқда. Бир неча ой илгари кўк рангдаги нурнинг жарроҳлик амалиёти вақтида инсон ички органларига зиён етишидан ҳимоялаши ҳам аниқланган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru