Бедана тухуми ва гўшти ҳақида нималарни биласиз? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бедана тухуми ва гўшти ҳақида нималарни биласиз?

Бедана тухуми ва гўшти ҳақида нималарни биласиз?

Бедананинг тухум, гўшт (бедана-бройлер) йўналишидаги ҳамда жангари, декоратив, рангдор зотлари бор. Унинг “япон” зоти анча сермаҳсул бўлиб, йилига ўртача 300 дона тухум беради. Бедана тухуми товуқ тухумига нисбатан A, PP, B1, B2 витаминлари ва минерал моддалар таркиби бўйича юқори кўрсаткичга эга, деб хабар қилади Кун.уз сайти.

Соф ва табиий ҳисобланадиган бедана тухумлари Японияда ҳам машҳур бўлиб, у парҳез таом сифатида қадрланади. Жаҳон бозорида бундай маҳсулотга талабнинг ортиб бораётгани юртимиз фермеру тадбиркорлари учун янги экспорт имкониятларини очиши шубҳасиз.

Бедананинг турлари жуда кўп бўлиб, “фараон” зоти юқори сифатли гўшт билан, “Эстония” зоти кўп тухум бериши ҳамда гўштининг алоҳида ўзига хос таъми билан ажралиб туради. “Британия қора” зоти ўзига хос патлар рангига эга бўлиб, тирик вазнининг оғирлиги 210 граммни ташкил этади. Бундан ташқари, “Америка альбинос" бройлерлари, “Англия оқ” зоти, “Маньчжур тилла ранги”, “смокинг”, “мармар ранг”, “Австралия сариқ-жигар ранг” зотлари ҳам мавжуд.

Қадимги Шарқ табобатида ҳам бедана гўшти ва тухуми табиий дори-дармон сифатида кадрланган. Хусусан, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, камқонлик, мигрень, бронхиал астма, асаб тизимидаги бузилишлар, қон босимининг ошиши, қандли диабет, астма сингари кўплаб касалликларни даволашда фойдаланилади. Нурланиш касаллигида бедана тухуми радионуклидларни организмдан чиқариш хусусиятига эга. Косметологлар унинг таркибидаги трамизинни юз рангини тиниқлаштиришда қўллашади. Японияда бедана тухуми аҳоли ўртасида энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сирасига киради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru