17:07 / 28.12.2016
8 606

Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди

Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди

АҚШдаги Шимоли-Ғарбий университети олимлари нафас олишнинг хотира ва қўрқув ҳиссига бўлган таъсирини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосалари билан The Journal of Neuroscience журналида бўлишишди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Нафас олиш давомийлиги мияда электр фаоллигини келтириб чиқаради. Бу ҳолат оғиз ёки бурундан нафас олиш ҳамда нафас олиш ҳамда уни чиқариш қандай тезликда амалга ошиши билан боғлиқ. Етти нафар тутқаноқ касаллиги билан оғриган ва 70 нафар соғлом инсоннинг электроэнцефалограммаси нафас олишда миянинг уч қисми ишлашини кўрсатиб берди: ҳидларни қайта ишлашга масъул бўлган ҳид билиш қисми, хотирани назоратда ушлаб турувчи гиппокамп ва ҳис-туйғу жараёнлари билан боғлиқ бўлган бодомсимон без. Иштирокчилар бурун билан нафас олишганда қўрқинчли юзларни тезда таниб олишган, шунингдек бунда маълум бир объектларни эслаб қолиш ҳам яхшиланган.

Аввалги тадқиқотлар эса инсоннинг нафас олиш давомийлиги тинчланган ҳолда дақиқасига 12-18 нафас олиш ва чиқаришни ташкил этишини кўрсатиб берган. Бу кўрсаткич ҳаяжонланганда 20 га етади. «Сиз қўрқсангиз нафас олиш ва чиқариш давомийлиги ҳам ошади. Натижада сиз тинч ҳолда тургандан кўра кўпроқ нафас оласиз. Шу тариқа, организмнинг қўрқувга бўлган табиий сезгирлиги мия ишлашига ижобий таъсир кўрсатади ва натижада хавфли қўзғовчиларга таъсирчанлик вақти қисқаради», - дея маълум қилишди тадқиқот муаллифлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нафас олишнинг хотира ва қўрқувга бўлган таъсири аниқланди