14:16 / 30.12.2016
10 899

Балиқ ёғи истеъмоли боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтиради

Балиқ ёғи истеъмоли боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтиради

Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида балиқ ёғини истеъмол қилувчи аёлларда болани астма билан туғиш хавфи камаяди. Даниядаги Копенгаген университети олимлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақда New England Journal of Medicineга асосланиб Кун.уз сайти маълум қилмоқда.

Тадқиқотда 736 нафар аёл иштирок этди. Ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойида уларнинг ярми кунига 2,4 граммдан балиқ ёғини истеъмол қилган, қолган ярми эса - плацебони. Балиқ ёғини истеъмол қилган аёлларнинг фарзандлари орасида астмага йўлиққанлар 17 фоизни ташкил этди, плацебо истеъмол қилган аёллар орасида эса бундайлар деярли 24 фоизни ташкил қилди.

Тадқиқот аёллар ва болаларга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган бўлса-да, олимлар ҳомиладор аёлларга ҳозирча балиқ ёғини тавсия қилишмаяпти. Бунга тажрибада қўлланган доза америкаликларнинг одатий дозасидан 15-20 баробар кўп бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, тадқиқотни яна бир бор камроқ дозада ва ҳомиладорликнинг илк муддатларида такрорлаб кўриш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Балиқ ёғи истеъмоли боланинг астма билан туғилиш хавфини камайтиради