23:47 / 05.01.2017
18 649

Мевали салат тайёрлаймиз

Мевали салат тайёрлаймиз

Меваларни катталар ҳам кичиклар ҳам севиб истеъмол қилишади. Йилнинг қайси вақти бўлмасин, уйдаги бор мевалардан салат ҳам тайёрлашингиз мумкин. Бугун биз мевали салат тайёрлашнинг асосий рецептини эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

Масаллиқлар:
  • Мевали йогурт — 100-200 гр;
  • Қизил олма — 1 дона;
  • Банан — 1 дона;
  • Киви — 2 дона;
  • Мандарин — 1 дона;

Тайёрланиши:

Меваларни яхшилаб ювинг.

Банан, мандарин ва кивини арчинг, майда қилиб кубик шаклида тўғранг.

Тўғралган меваларни йогурт билан аралаштиринг.

Кичкина ликопчаларга қўйиб устини мандарин бўлакчаси билан безатинг.

Тайёр бўлган мевали десертни бирйўла дастурхонга тортишингиз мумкин.

Салат учун меваларнинг ҳар қандай туридан фойдаланишингиз мумкин. Йогурт ўрнига эса музқаймоқ ишлатсангиз ҳам бўлади. Ширинликни севадиганлар учун салат устига шоколад кукуни сепилса, янада мазали бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мевали салат тайёрлаймиз