18:31 / 07.01.2017
172 191

Қайси ойда туғилганингизга қараб характерингизни билиб олинг

Қайси ойда туғилганингизга қараб характерингизни билиб олинг

Азиз муштарийлар энди қайси ойда туғилганингизга қараб характерингизга оид қисқача маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

1. Январь. Бу ойда сабрли ва чидамли аёллар дунёга келган. Уларда эркаклардай қатъийликни кўрасиз. Бу тоифа аёллар муаммолари билан ўртоқлашишмайди, ҳасрат ҳам қилишмайди. Мағрур бўлиб барчасини ўзлари ҳал килишади. Январь аёллари ошxонада пазандалар, аммо уй тозалашни унчалик ҳам хушламайди.

2. Февраль. Февралда таваллуд топган аёллар чўрткесар ва феъли бироз мураккаб ҳисобланишади. Уларда кўпинча асабий портлашлар ва ўзини назорат қила омаслик ҳолатлари кузатилади. Шундай бўлса-да, қийинчиликлардан қўрқмайдилар. Тез қарор қабул қилишадию, аммо у ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Февраль аёллари аразчи ва кези келганида, ўч олувчи бўлишади.

3. Март. Энг ҳиссиётли аёллар дунёга келган ой. Бундай аёлларни хафа қилиш осон. Бирор режалари амалга ошмаса, ўзларини баxтсиз деб ўйлашади. Тортинчоқлик ва ҳар нарсадан истиҳола қилишлари сабаб кўзлаган мақсадларига эришишлари қийинроқ. Табиат бундай аёлларга латофат, нозиклик ва жозиба инъом етган.

4. Апрель. Апрель аёллари бошқа аёллардан тиришқоқлиги, мақсадга интилувчанлиги билан ажралиб туришади. Камига бу ойда туғилган аёлларнинг соғлом фикрлилиги ва тежамкорлигига таҳсинлар айтмай иложингиз йўқ. Улар нима xоҳлаётганини аниқ билади, секин-асталик билан мақсад сари интилишади ва эришадилар ҳам. Ҳис-туйғулари ҳар доим ақлдан кейинги ўринда туради.

5. Май. Талабчан, ўз ҳукмини ўтказишни истайдиган, дадил – бу таърифлар май ойида туғилган хонимларга тегишли. Хафа қилишса, кечира олишмайди ва осонлик билан ришталарни узишлари мумкин. Ҳатто, кейинчалик афсуслансалар ҳам. Бу тоифа аёлларнинг қайсарлиги оилада турли муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Улар кимгадир бўйсунишдан кўра буйруқ беришни ёқтиришади.

6. Июнь. Бу ойда туғилган хонимларнинг асосий хислати уларнинг эҳтиёткорлигидадир. Бироқ ҳар сафар ҳам эҳтиёткорлик фойда келтиравермайди. Баъзан бўлар-бўлмасга шубҳа-гумонга боришлари, камига жиззакилик ҳам панд беради. Аммо душманларини ҳам осонлик билан кечира олишади. Муаммоларга тоблари йўқ, кўпинча кайфиятларига қараб ҳаракатланадилар.

7. Июль. Уятчан, камсуқум аёллар дунёга келган ой. Ёзнинг иккинчи ойида туғилган аёллар муаммоларни кўнгилга яқин олиб, сўнг ўзлари қийналиб юришади. Бироқ бу узоқ чўзилмайди. Нимадир сабаб бўладию, ўз устиларида ишлашни бошлаб юборишади. Ҳаётлари давомида кайфиятга қараб иш кўришади. Оила ва уй июль аёллари учун ҳаётларидаги энг муҳим нарсалардир.

8. Август. Энг мағрур ва мустақил аёллар шу ойда туғилишган. Улар ҳимматли, очиқкўнгил аммо шунинг билан бирга мансабпараст ва табиатан бошқарувчидир. Ҳамманинг диққат марказида бўлишни севадилар. Эркаклар эътиборини осонлик билан қозона оладиган бу хонимлар оилавий ришталарни жуда қадрлашади. Аммо ҳақиқатгўйликлари баъзида панд бериб қўяди.

9. Сентябрь. Қизиққон ва жўшқин сентябрь аёллари ҳисоб китобли ва мақсадга эришувчанлиги билан ажралиб туришади. Сармоя масаласида анчайин пишиқлар. Кимгадир қарз беришлари ҳам жуда қийин. Чунки пул сарфлашни яхши билишади. Рашкчи ва озодаликни биринчи ўринга қўядиган бу хонимлар мазали овқат пиширишга уста бўлишади.

10. Октябрь. Сухбатга тез киришувчан доно аёллар қалб гўзаллиги билан бошқалардан фарқ қилишади. Қарор қабул қилишда ҳам аввал яхшилаб ўйлаб, сўнг бир тўхтамга келишади. Хотираларига эса тил ожиз. Оилани жуда қадрлашади. Аммо хиёнатни кечира олишмайди.

11. Ноябрь. Ўзларини севувчи ноябрь аёлларининг турмуш ўртоқларига тоғдай сабр тилаймиз. Бу ойда дунёга келган аёллар ўзлариникини маъқул билиб, бошқаларни эшитишмайди ҳам, сўзлашга беришмайди ҳам. Шу боис ноябрь ойи хонимларининг жуфтлари жуда сабрли ва муросали кишилар бўлгани маъқул. Характери оғир бўлгани билан бу аёлларнинг севгиси кучли ва садоқатли бўлади.

12. Декабрь. Портловчи феълли, қўрқмас, омадли декабрь аёллари жуда эҳтиёткорлар. Улар гапга чечан, дардкаш, сирдош, чин дугона бўла олишади. Жаҳли тез бўлгани сабабли оилада қийинчиликларга дуч келишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси ойда туғилганингизга қараб характерингизни билиб олинг