13:03 / 14.01.2017
7 332

1 сониялик оддий қоида суҳбатдошингиз олдидаги нуфузингизни кўтаради

1 сониялик оддий қоида суҳбатдошингиз олдидаги нуфузингизни кўтаради

Жавоб беришга шошилмай, суҳбатдошингизнинг сиз ҳақингиздаги фикрини ўзгартиришингиз ва ҳурматга эришишингиз мумкин.

Муваффақиятга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида юзлаб китоблар ва мақолалар ёзилган. "Тафаккур қил ва бадавлат бўл" китоби муаллифи Напалеон Ҳилл бу борада энг яхши маслаҳатлардан бирини беради, деб ёзади Кун.уз сайти.

"Бирор нима дейишдан аввал икки марталаб ўйлаб кўринг, чунки сизнинг сўзларингиз ва таъсирингиз тингловчилар онгида муваффақият ёки омадсизлик уруғларини экади".

Наполеон Хилл


Ушбу умумий қоидани мулоқот пайтида сизларни бир зумда машҳур қиладиган ва ҳурматингизни оширадиган оддий трюккача қисқартириш мумкин - жавоб беришдан олдин бир сония сукут сақланг.

Одатий суҳбатлашиш давомидаги бу кичик ўзгариш кўп фойда келтириши мумкин.

1. Бошқаларнинг гапини бўлмаяпсиз

Суҳбатдошимизнинг гапини бўлишимиз ҳурматсизлик белгисидир. Биз суҳбатдошимизнинг айтмоқчи бўлган гапини олдиндан билганимиз учун унинг гапини бўладиган бўлсак, бу унинг зерикарли эканига шаъма қилаётганимиздан ҳам далолат беради.

Жавобда шошилмаслик эса, суҳбатдошимиз ва унинг фикри бизга бефарқ эмаслигини кўрсатади. Биз бу билан ҳурмат кўрсатган бўламиз, шу боис унга жавобан ўзимиз ҳам ҳурматга эга бўламиз.

2. Диққатни жамлашга улгурасиз

Аксарият кишилар бизнес-музокаралар пайтида Майкл Мастерсон томонидан таъриф берилган "Нишонга олмай ўқ узинг" усулидан фойдаланишади, яъни ўйламай гапиришади. Ёки суҳбатга шу қадар берилиб кетишадики, бехосдан ортиқча гапириб юборишади.

Бироқ ҳар бир мулоқотнинг аниқ мақсади бўлиши керак, айниқса бизнесда. Акс ҳолда, бу суҳбатни бошлашдан не фойда? Жавоб борасида бироз ўйланиб, сизга ва суҳбатдошингизга фойда келтирадиган керакли сўзларни танлаб олишингиз мумкин.

3. Ўз фикрингизни ифодалаш осонроқ бўлади

Кўпчилик суҳбат давомида боғловчи сўзлар сифатида паразит сўзларни қўллайди ("нима десам экан", "биласизми", "нимадан бошласам экан?", "ҳалиги"). Бу усул кейинги гапни ўйлаб олиш учун бироз вақт беради. Фақат бундай нутқ унча ишонарли чиқмаслигини унутманг.

Жавоб устида бироз ўйланиш давомида эса, диққатингизни жамлаб, ўз фикрингизни аниқ ифодалай оласиз.

4. Ақллироқ кўринасиз

Тўхтовсиз гапирувчи ва суҳбатдошини тингламайдиганларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди. Жавоб олдидан бироз тўхтаганингизда эса, сиз ҳақингизда "теран фикрли инсон", деган тасаввур пайдо бўлади ва сизнинг сўзларингизга қулоқ тута бошлашади.

Ушбу трюк эса нафақат ишда катта ҳурматга сазовор бўлишга ёрдам беради, балки яқинларингиз билан муносабатларингизни ҳам мустаҳкамлайди. Бу эса ҳар қандай муносабатлар учун жуда муҳим.

Жеффри Жеймс
Журналист, ёзувчи, нотиқ, Sales Source блоги муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 1 сониялик оддий қоида суҳбатдошингиз олдидаги нуфузингизни кўтаради