Ўзингизда рангларнинг маъносини кашф этинг. Ранглар Сизнинг бир қисмингизга айлансин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-04-2016 | 16:49 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 04 Апрел 2016 года
1 342

Ўзингизда рангларнинг маъносини кашф этинг. Ранглар Сизнинг бир қисмингизга айлансин

Ўзингизда рангларнинг маъносини кашф этинг. Ранглар Сизнинг бир қисмингизга айлансин

Қизил ранг - Сизнинг ичингизда катта эҳтирос яшайди. Сиз оптимист, дилкаш, мард, жасур инсонсиз. Ўзингиз учун ушбу рангни кашф этиб, сиз албатта ўз мақсадингизга эришасиз.

Қирмизи ранг - Сиз одамларга сезиларли таъсир кўрсатишингиз мумкин. Агар ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ёки иккинчи ярмингиз орасида машҳурликка эга бўлишни истасангиз – айнан ушбу рангни танланг.

Сариқ ранг - Сиз фаол ҳаётни севадиган ижодий кишисиз. Сиз ўзингиз учун ҳар доим қизиқарли саргузаштларни топасиз. Сизнинг кучли жиҳатларингиз: оригиналлик, ўзига ишонч, ҳаётга қувонч кўзи билан қараш.

Яшил ранг - Сиз ўзингиз келишувчансиз. Сизни ҳеч нарса хавотирга солмайди. Сиз учун турли хил воқеалар мутлақо аҳамиятсиз. Ким ўзи учун яшил рангни кашф этса қуйидаги ижобий сифатларга эга бўлади: ҳамма билан келишиб кета олади, тасаввури кучли ривожланган, ишчанлик қобилиятига эга.

Зангори ранг - ўзингиз учун ушбу рангни кашф этиб, ҳикмат, сабр, осойишталикни ўрганасиз. Бу ранг одамларга катта руҳий қувват беради ва ўз фикри устидан назорат қилишни ўргатади.

Кўк ранг – инсон учун кучли руҳ ато этади. Агар ўзингизда ишонч етишмайдиган бўлса – ўзингиз учун бу рангни очинг, Сизнинг ҳаётингиз ишончли бўлади.

Сиёҳ ранг - кучли ранглардан бири. Бу ранг Сиз учун этакчилик, донолик ва муҳаббатни очади. Сиз ихтирочилик қобилиятига эга ижодий шахсга, имонли ва медиум қобилиятли эга шахсга айланасиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru