Биологлар она сутининг сирини очишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Биологлар она сутининг сирини очишди

Биологлар она сутининг сирини очишди

Цюрих университети физиология Институти биологлари инсон кўкрак сути сут эмизувчилар орасида энг мураккаб таркибга эга эканини кўрсатувчи мақола чоп этишди. Унда 200дан ортиқ турли шакарлар бор. Бу мол сути таркибидагидан кўпроқ. Тадқиқот Trends in Biochemical Sciences журналида чоп этилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Олимларнинг фикрича, сутнинг таркиби ва унинг эмизиш даври мобайнида ўзгариб бориши чақалоқнинг иммун тизими ва шаклланаётган ичак микробиоми – ошқозон-ичак трактида микроорганизмларнинг тарқалиши билан боғлиқ.

Сут таркибидаги шакар боланинг қорни тўйиши учун эмас. Янги туғилган чақалоқларнинг организми бактериялардан холи бўлгани сабабли углеводлар унда ичак микроорганизмларини етиштириш учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, она сути патогенлар ўсишини сусайтирувчи ҳамда чақалоқ қонида оқ қон таначаларини фаоллаштириш хусусиятига эга интижисм ва молекулаларга бой. Бир ойдан сўнг, болада орттирилган иммунитет шакллана бошлагач, сут таркиби ўзгариб боради. Она антижисмлари даражаси 90 фоиздан ортиқ пасаяди. Шунингдек, шакарлар турли-туманлиги камаяди, бироқ боланинг ўсишини таъминловчи ёғлар ва бошқа озуқавий моддалар сони ортади.

Сутнинг кўплаб фойдали жиҳатларига қарамасдан, болалар кўкрак сутисиз ҳам соғлом ўсиши мумкин. Бироқ кўкрак сути болалар ўлимини камайтириш ва ичак ва нафас йўллари инфекциялари хасталикларига чалиниш хавфини пасайтириш хусусиятига эга.

Олимларнинг сўзларига кўра, миллион йиллар эволюцияси маҳсули бўлган кўкрак сути таркиби борасида чақалоқлар учун энг маъқул озуқа ҳисобланади. Лекин кўкрак сути билан болани қайси давргача озиқлантириш тўғри бўлиши ҳамон номаълум. Буни ҳар бир она ўзи ҳал қилиши лозим.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru