22:39 / 07.03.2015
7 400

Mazda компанияси MX-5 родстерини ишлаб чиқаришни бошлади

Mazda компанияси MX-5 родстерини ишлаб чиқаришни бошлади

Япониянинг Mazda компанияси ўзининг янги авлоддаги MX-5 родстерини серияли тарзда ишлаб чиқаришни бошлади. Бу моделдаги илк автомобиллар Хиросимадаги компаниянинг конвейеридан чиқарила бошланди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Родстер аввал Японияда сотувга чиқарилади. Автомобилга 20 мартдан бошлаб буюртма бериш мумкин бўлади, биринчи мижозлар машинани июнь ойида олишади. Сўнгра MX-5 бошқа давлатларда ҳам сотила бошланади.

Mazda MX-5 икки хил – 1,5 ва 2,0 литр ҳажмли, бензинда ишловчи моторлар билан жиҳозланади. Бу моторларнинг қуввати мос равишда 131 (150 Нм) ва 157 (200 Нм) от кучини ташкил қилади. Узатиш қутиси олти босқичли “механика” ёки шундай диапазондаги “автомат” кўринишида ишланади. Компания, шунингдек, родстернинг турбирланган моторли модификациясини ҳам чиқаришни режалаштирмоқда.

Mazda MX-5 автомобилининг илк тақдимоти ушбу модель яратилганининг 25 йиллик юбилейи муносабати билан 2014 йилнинг сентябрида ўтказилган эди. Родстер янги енгил платформа негизида қурилган бўлиб, у туфайли моделнинг оғирлиги 1 тоннадан бироз кўпроқни ташкил қилган. MX-5 родстерининг аввалги авлоди каби, бу моделда ҳам ўқлар бўйича юкланишни 50:50 нисбатда идеал тарзда тақсимлашга эришилган.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Mazda компанияси MX-5 родстерини ишлаб чиқаришни бошлади