Андижон вилояти Суд департаменти бошланғич баҳоси 615 млн сўмдан ортиқ бўлган Lamborghini Gallardo спорткарини кимошди савдосига қўйди, дейилади "Кун" нашрида.
Суд қарорларини ижро этиш департаменти сайтига қўйилган маълумотларга кўра, очиқ кимошди савдоси шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган. 2004 йилда ишлаб чиқарилган машина яхши ҳолатда экани таъкидланган.
Шу билан бирга, савдога қўйилган автомобилларнинг келиб чиқиши хусусида батафсил маълумот келтирилмаган.
Lamborghini Gallardo – 2003-2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, Lamborghini компанияси ишлаб чиққан моделлар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 11 йил мобайнида машинадан 14 мингдан ортиқ нусха ишлаб чиқилган. Унинг энг арзон тўплами 160 минг долларга баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди