Олимлар ҳайдовчисиз автомобилга доир ахлоқий масалалар муҳокамаси билан банд бўлган чоғда Mercedes-Benz бу борада кескин қадам қўйди. Аниқроғи, пиёдалар эмас, автомобилдаги йўловчилар фойдасига.
Муҳокама доирасида АҚШдаги Массачусетс технология институти олимлари Moral Machine интерактив порталини ишлаб чиқди. Унда оқибати муқаррар ўлим билан тугайдиган 13 сценарийдан бирини фойдаланувчи танлаши керак. Ким қурбон бўлиши ёки автопилот қай тартиб-қоида асосида хатти-ҳаракат содир этиши савол остида. Бу ҳам автопилот иштирокидаги автоҳалокатларга ахлоқий жиҳатдан бир назардир.
Mercedes-Benz эса совуққонлик билан қарор қабул қилди. Фантаст адиб Айзек Азимов қаламига мансуб “Робототехниканинг уч қонуни”дан келиб чиқиб, бу вазиятда робот пиёдани эмас, автомобилдаги йўловчиларнинг ҳаётини бирламчи ҳисоблайди! Бу бир тарафдан тўғридек: қайси робот бегонани эмас, ўз эгасини бемалол қурбон қилади? Ҳеч қайси. Шу боис автомобилдаги йўловчиларнинг ҳаёти энг асосийсидир, дейди немис машинасозлари. Ҳаттоки, пиёданинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи ҳам бу ерда аҳамиятсиз, қолаверса, ҳуқуқий томондан бу энг тўғри йўлдир, деб ҳисоблайди мерседесчилар.
Аммо бу ёндашувга ҳамма ҳам қўшилгани йўқ.
Ўзгача фикрдагилар ҳайдовчисиз автомобиль эҳтимолий қурбонлар сонини ҳисобга олмаслигини танқид қилмоқда. Қолаверса, автоном тизим ижтимоий тенгсизликни қўзғатади, деб ҳисоблашади. Яъни ҳайдовчисиз автомобилни бадавлат кишиларгина сотиб олади, демак унинг ҳаёти бир пиёданикидан афзал турар экан-да.
Mercedes-Benz эса автоном автомобиллар ҳайдовчили автомобилларга қараганда жуда кам автоҳалокат содир қилишини айтиб уларни тинчлантиришга уринмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди