Россиядаги икки корейс автомобили, яъни Kia Rio ва Hyundai Solaris харидорларнинг чўнтаги учун аёвсиз кураш олиб бормоқда. Яхши сотилиши бўйича улар орасидаги фарқ унча катта эмас.
“Автостат” агентлиги таҳлилчилари сентябр ойидаги машиналар савдосини ўрганиб чиқиб, Москванинг энг машҳур автомобилини аниқлашди. Ўтган ойда ҳамёнбоп Kia Rio седани 917 нусха сотилиб, энг харидоргир русум мавқеига эришди (ўтган йилнинг сентябрига нисбатан -21 фоизлик пасайиш). Августда байроқ “Солярис”да эди.
Hyundai Solaris сентябр ойи мобайнида 904та сотилди (-37 фоиз). Учинчи ўринда 673 дона сотилган Volkswagen Polo. Тўртликдан Hyundai Creta кроссовери ҳам жой олган бўлиб, у 532та сотилган. Бешинчида Skoda Octavia (519 дона сотилди).
Москваликларнинг хуш кўрган машиналари орасида Toyota Camry (502 дона), Skoda Rapid (454), Nissan X-Trail (360), Renault Duster (346) ва Toyota RAV4 (337) автомобиллари бор.
Ўтган йилнинг шу ойига таққослаганда савдо чўғи бир оз пасайган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди